«йиғилиш» тегли мақолалар


10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади
1 апрель 2022, 16:58

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади

Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Меҳнат вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди
9 феврал 2022, 17:09

Меҳнат вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов дам олиш куни тўртта туманда маҳаллалар раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказди. Давлат меҳнат инспекцияси вилоят ҳокими қонунчилик талабларини бузганини тасдиқлади.

2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур — президент
22 ноябр 2021, 18:21 2

2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қуввати 8 минг мегаваттга етказилади. Шунингдек, «йирик саноат корхоналари ҳам ўз энергия таъминоти бўйича қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиши учун зарур шароитлар яратиш керак».

Президент Ўзбекистон ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди
4 сентябрь 2020, 20:20

Президент Ўзбекистон ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Ўрмонларда сайёҳлик объектлари ташкил этилади. Президент келгуси йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10−15 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мебелсозлар учун павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент
28 июл 2020, 21:01

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент

Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг