«ишсизлик» тегли мақолалар


Марказий банк — меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳақида
23 январ 2024, 20:41

Марказий банк — меҳнат бозоридаги тенденциялар ҳақида

Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 5 млн кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда
8 январ 2024, 21:19

Ўзбекистонда 2024 йилда 5 млн кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда йил бошида ишсизлар сони 1,3 млн кишини ташкил этган бўлса, бу йил яна 2,4 млн киши меҳнат бозорига киради. 2024 йилда 5 млн аҳоли иш билан таъминланиши кутилмоқда. Президент, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш бўйича ҳам топшириқ берди.

Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди
16 август 2023, 21:04

Хитой ёшлар ишсизлиги бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатди

Хитой июнь ойида ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси рекорд даражага етганидан сўнг бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Ҳукумат ўз қарорини статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш зарурати билан изоҳлади.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди
12 август 2022, 11:54

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ташкил этди

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишига етди. Шуни 2 млн нафардан ортиғи хориждаги меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Мамлакатда ишга муҳтожлар сони йил бошидаги 1,4 млн кишидан (9,6%) июнга келиб 1,3 млн кишигача (8,8%) камайди.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этди
8 март 2022, 10:59

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этди

2022 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистондаги меҳнат ресурслари сони 19 миллион 345 минг кишини ташкил этди. Мамлакатда 1 миллион 441,8 минг киши ишга муҳтож бўлиб, ишсизлик даражаси 9,6 фоизга етди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси 15,1 фоизни, аёллар орасида эса 13,3 фоизни ташкил этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 феврал 2022, 22:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа ҳудудида ишсизлик даражаси рекорд даражада пасайгани, АҚШ ташқи қарзининг 30 трлн доллардан ошгани, Борис Жонсон рус аскарининг Украина ҳудудига қадам босиши биланоқ санкциялар жорий қилишини маълум қилгани, Тожикистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатиши, «Толибон» ҳукуматида илк бор аёллар бошқарув лавозимига тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси 9,4 фоизгача тушди
16 ноябр 2021, 14:58

Тўққиз ой ичида ишсизлик даражаси 9,4 фоизгача тушди

2021 йилнинг уч чораги якуни бўйича Ўзбекистонда ишсизлик даражаси йиллик кўрсаткичда 1,7 фоизга камайган ҳолда 9,4 фоизни ташкил этди. Меҳнат вазирлиги томонидан ўтказилган сўров мамлакатда расман 6,1 миллион фуқаро ишлаётганини, улардан 5,9 миллиони норасмий секторда банд эканлигини кўрсатди. Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,4 млн кишини ташкил этган.

«Тошкент вилоятида ишсизлик масаласи бўлмаслиги керак» — президент
11 август 2021, 15:41 1

«Тошкент вилоятида ишсизлик масаласи бўлмаслиги керак» — президент

Президент Тошкент вилоятидаги шароит ва имкониятлар ҳисобга олинса, аслида ҳудудда ишсизлик масаласи бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда ишсизлар сони 134 минг нафарни ташкил этмоқда. «Сўнгги йилларда Тошкент бўйича тўплаган тажрибаларимизни Тошкент вилоятида ҳам жорий этишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент
27 январ 2021, 19:09 1

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 18 миллион кишидан ортиқ бўлган 18−30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этишини маълум қилди. Ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун ҳудудларда сектор раҳбарлари масъул бўлади. 2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

80 мингга яқин ишсиз фуқарога нафақа тайинланади
25 январ 2021, 17:46

80 мингга яқин ишсиз фуқарога нафақа тайинланади

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг таъкидлашича, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсизларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда.

Ишсизлик даражаси 11,1 фоизгача камайди
14 ноябр 2020, 18:29

Ишсизлик даражаси 11,1 фоизгача камайди

Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайди. Тадқиқотларга кўра, мамлакатда меҳнат ресурслари сони 19,1 млн кишини, республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1,9 млн кишини ташкил этган. Ўзбекистонда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,6 млн кишидан ошган.

Олмазор туманида аёл киши симёғочдан ўзини ташламоқчи бўлди
6 август 2020, 22:48

Олмазор туманида аёл киши симёғочдан ўзини ташламоқчи бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида аёл киши ўзини вольтли электрузатиш тармоғи устуни ташламоқчи бўлди. ИИББ ва ёнғин-қутқариш қисми ходимлари уни пастга туширишди.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил қилди
3 август 2020, 14:56

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил қилди

Январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2% ни ташкил этди. Иш билан таъминланишга муҳтожлар сони 1,94 млн кишигача ортди. Карантин чоралари меҳнат бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, дея таъкидлади Меҳнат вазирлиги.

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди
2 июл 2020, 14:39

Ишсизлик даражаси 15 фоизгача ошди

Иккинчи чорак якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлик кўрсаткичи 15 фоизгача ўсди. Бунга карантин чекловлари сабаб бўлди.

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди
1 июл 2020, 16:14

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди

Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг