«жанжал» тегли мақолалар


Ангренда 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта бола билан уришиб, уни ўлдириб қўйди
28 март 2024, 09:52

Ангренда 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта бола билан уришиб, уни ўлдириб қўйди

Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятидаги метан «заправка»да навбат талашиш оқибатида жанжал юзага келди (+видео)
27 феврал 2024, 23:33

Тошкент вилоятидаги метан «заправка»да навбат талашиш оқибатида жанжал юзага келди (+видео)

Юқори Чирчиқ туманидаги АГТКШда навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиқди. ИИББ ҳодиса оқибатида ўлим рўй берганини рад этиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Сурхондарёда мактаб директори вилоят ҳокими билан тортишди
4 август 2023, 00:57

Сурхондарёда мактаб директори вилоят ҳокими билан тортишди

Сариосиё туманидаги мактаб директори ишдан бўшатилганини эълон қилган Сурхондарё ҳокими билан тортишди. ОАВ унинг 10 кунга қамоққа олингани, чиққанидан кейин яна ушлангани ҳақида хабар берди. Мактаб таълими вазири директор ҳибсдан озод этилгани ва ўз лавозимида ишлашда давом этишини маълум қилди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди
19 июл 2023, 22:43 1

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди

Дам олиш куни Тошкентдаги 4-сонли автопаркка шортик ва шиппакда келган автобус ҳайдовчиси ва корхона муҳандиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Можарога кейинроқ ҳайдовчининг яқинлари ва бошқалар ҳам қўшилган. Ҳайдовчи, унинг fкаси ва корхона муҳандиси жароҳатланган.

Самарқанд вилоятида икки мактаб ўқувчи қизлари муштлашди
28 апрель 2023, 23:46

Самарқанд вилоятида икки мактаб ўқувчи қизлари муштлашди

Булунғур туманида иккита мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари стадионда муштлашди. Видеода икки гуруҳ қизларнинг муштлашуви акс этган, шунингдек йигитларнинг кулгани ва луқма ташлаганлари эшитилган. Туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда
18 апрель 2023, 16:43

ЎФА «Бунёдкор» — «Насаф» учрашувида юз берган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.

Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди
3 март 2023, 10:59

Тошкентда яна автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди

Миробод туманида 93-сонли ва 617-сонли автобус ҳайдовчилари ҳам йўловчи талашиб жанжаллашди. Аввалроқ муштлашган икки ҳайдовчи 7 суткага қамалганди.

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди
2 март 2023, 14:53

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашганди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилгани учун уларнинг ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди
1 март 2023, 11:29

Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди

Тошкент шаҳрида 28- ва 155-сонли автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Уларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Блогер Шаҳноза Соатова ҳолат бўйича фикр билдирар экан, ҳайдовчиларни «потенциал зўравон ва қотил» дея атади.

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди
18 феврал 2023, 16:35

Эски-Жува бозорида сотувчи аёл ҳамкасбининг қулоғини тишлаб, узиб олди

Тошкентдаги Эски-Жува бозорида сотувчи аёллар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал вақтида 29 ёшли аёл ҳамкасбини дўппослаб, қулоғининг бир қисмини тишлаб, узиб олди. ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди томонидан ҳамкасбининг қулоғини тишлаган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Самарқандда маст ҳолатда жанжаллашган фуқаролардан бири вафот этди
5 декабр 2022, 17:35

Самарқандда маст ҳолатда жанжаллашган фуқаролардан бири вафот этди

29 ноябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги кафеларнинг бирида маст ҳолатда бўлган икки киши ўртасида жанжал содир бўлди. Оқибатда улардан бири орадан бир кун ўтиб олган тан жароҳати сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Компьютер клубидаги жанжал оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди
18 апрель 2022, 17:48

Компьютер клубидаги жанжал оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Тошкентда компьютер клубидаги жанжал оқибатида 16 ёшли ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

Олмалиқда шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишини ургани айтилмоқда
9 ноябр 2021, 14:42

Олмалиқда шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишини ургани айтилмоқда

Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Magic City қўриқчилари ва шар сотувчи шахслар ўртасида жанжал содир бўлди
8 ноябр 2021, 19:34

Magic City қўриқчилари ва шар сотувчи шахслар ўртасида жанжал содир бўлди

Magic City мажмуаси қўриқчилари ҳамда газ тўлдирилган шарларни сотувчи шахслар ўртасида можаро содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ушланган, қолганларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда 7 киши ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилган
8 ноябр 2021, 10:51

Тошкентда 7 киши ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилган

31 октябрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида 7 киши ўртасидаги келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиқди. Видеоларда биринчи томон автомобилда қочмоқчи бўлганида иккинчи томон унинг балонига пичоқ тиққанини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео
8 июл 2021, 17:43

Тошкентда ИИБ ходими ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди — видео

Тошкент шаҳрида уйида маст ҳолатда жанжал қилаётган фуқарони ИИБга олиб бормоқчи бўлган инспектор ва аҳоли ўртасида жанжал чиқди. Пойтахт ИИББнинг таъкидлашича, «вазиятдан тўлиқ хабардор бўлмаган қўшнилар нотўғри хулоса чиқариб, инпсекторнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилишган».

Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланди
21 июн 2021, 07:40

Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланди

Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида содир бўлган жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Корея матбуотида марҳумнинг таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи экани хабар қилинди.

Тошкентда 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда
5 май 2021, 15:14 1

Тошкентда 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бунга уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал сабаб бўлган. Онахоннинг невараси Даврон Тиллаевнинг айтишича, аёлнинг қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.

50 минг сўм учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан тугади
22 июн 2020, 16:24

50 минг сўм учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан тугади

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг