«дсқ» тегли мақолалар


Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ
27 март 2023, 13:42

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ

ДСҚ Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини маълум қилди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича ижарада турувчи талабалар сони 83 018 нафарга етган.

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди
3 июн 2022, 09:22

Кассир харидорлар чекидан 16,5 млн сўм кешбэк йиғди

Ўзбекистонда компаниялардан бирининг кассири бир ой давомида харидорларнинг 1,6 млрд сўмлик 152 дона касса чекларини рўйхатдан ўтказиб, салкам 16,5 млн сўм миқдорида кешбэк тўплагани аниқланди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу суммани бекор қилди.

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда
27 январ 2022, 15:22

Расмийлар солиқ қонунчилигига баъзи ўзгартиришлар бўйича талабларни юмшатмоқда

Солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар жамоатчилик ва мутахассислар танқидини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади. ДСҚ ва Молия вазирлиги E-aktiv дастуридан фойдаланиш ва ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлили бўйича талабларнинг юмшатилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, мулк солиғи ва бошқа ўзгаришлар бўйича ҳам енгилликлар бўлиши кутилмоқда.

Айбсиз айбдорлар ёки Давлат солиқ қўмитасига бир нечта савол
27 январ 2022, 11:03 1

Айбсиз айбдорлар ёки Давлат солиқ қўмитасига бир нечта савол

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қандай қилиб электрон ҳисоб-фактурада компания фаолиятининг муваффақиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги сирли устуннинг пайдо бўлишига олиб келганлиги, ушбу устуннинг қонун ҳужжатларига қай даражада мувофиқлиги ва ҚҚС тўловчилари дуч келаётган бошқа маъмурий муаммолар ҳақида Владимир Срапионов ёзади.

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди
14 октябр 2021, 22:12

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди

Тўққиз ой мобайнида электрон хизматларни кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Тўловларнинг аксарияти Facebook, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.

3500 та компания солиқ тўламаслик учун қасддан банкрот қилинган — ДСҚ
16 сентябрь 2021, 15:33

3500 та компания солиқ тўламаслик учун қасддан банкрот қилинган — ДСҚ

ДСҚ маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда 6,7 трлн сўм солиқларни тўламаслик мақсадида 3500 та компания банкротлик асосида тугатилган. Ушбу корхоналар таъсисчилари янгидан корхоналар ташкил этишда давом этмоқда.

Белгиланган муддатда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун жарима бекор қилинади
8 сентябрь 2021, 10:30

Белгиланган муддатда солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун жарима бекор қилинади

2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар, шунингдек камерал солиқ текширув асосида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади. Хоразмда солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш бўйича эксперимент ўтказиш режалаштирилган. Шундан сўнг янги тартиб бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Сув ва ичимлик ишлаб чиқарувчилари нима учун мажбурий маркировкадан норози? ДСҚ муносабати
1 июл 2021, 18:36

Сув ва ичимлик ишлаб чиқарувчилари нима учун мажбурий маркировкадан норози? ДСҚ муносабати

Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
25 май 2021, 11:10

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин
7 май 2021, 09:25 1

Солиқ хизмати ходимлари даромадларини мажбурий декларация қилишлари мумкин

ДСҚ солиқ хизмати ходимлари учун даромадларни мажбурий декларация қилиш таклифини илгари сурди. Президент фармони лойиҳасига кўра, улар ўзларига тегишли ҳаракатланувчи ва кўчмас мулклар, шунингдек, йил давомида умумий даромадларидан олинган бошқа активлари тўғрисидаги маълумотларни декларацияда кўрсатишлари керак бўлади.

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи”лар ҳақида
25 феврал 2021, 11:34

«Бу коронавирусдан баттар» — Шерзод Кудбиев «обналчи"лар ҳақида

«„Обналчи“ ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.

ДСҚ «нақдлаштирувчи корхоналар» фаолиятига қарши курашади
17 феврал 2021, 12:34

ДСҚ «нақдлаштирувчи корхоналар» фаолиятига қарши курашади

«Бир кунлик фирмалар» нинг ноқонуний фаолиятига қарши курашишнинг самарали механизми жорий этилди. Пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та «бир кунлик фирмалар» хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2960 тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига жойлаштирилган инкассо топшириқлари 1 мартгача вақтинчалик бекор қилинди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 ойда 30 млрд долларни ташкил қилди
23 ноябр 2020, 17:56

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 ойда 30 млрд долларни ташкил қилди

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 30 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги 20 та йирик ҳамкор-давлат орасидан бештаси билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган.

Сурхондарё ДСБ Equinox сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирди
12 ноябр 2020, 13:43

Сурхондарё ДСБ Equinox сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирди

Молия вазирлиги Сурхондарё давлат солиқ бошқармаси Equinox хизмат автомашинасини сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани ҳақида хабар берди. Вазирлик Nexia-3 сотиб олишга рухсат берган, аммо ДСБ Equinox автомобилини молия органига русхат сўраб хат ёзиш ва жавоб хатини олишдан аввал сотиб олган.

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди
9 сентябрь 2020, 15:44

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга тенг деб баҳоланди. ДСҚ истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг