«дронлар» тегли мақолалар


Дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун белгиланган жазонинг номутаносиб бўлгани расман тан олинди
19 март 2024, 18:17

Дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун белгиланган жазонинг номутаносиб бўлгани расман тан олинди

Дронларни ноқонуний олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун қўлланган жазоларни енгиллаштирувчи қонун жорий жазонинг номутаносиблигини тан олади. Фуқаролар ва сайёҳларнинг эътирозлари асосли деб ҳисобланади. Энди биринчи қоидабузарлик учун озодликдан маҳрум қилиш эмас, жарима жазоси қўлланади.

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
16 март 2024, 12:52

Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди

Дронларни ноқонуний олиб кириш, сақлаш ва фойдаланишда биринчи марта айбланган шахслар энди маъмурий жавобгарликка тортилади. Илгари фақат қамоқ жазоси назарда тутилган жиноий жазолар ҳам енгиллаштирилмоқда. Ўзгаришлар сайёҳларни жалб қилишга ҳам қаратилган.

Сенаторлар дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазони енгиллаштирувчи қонунни маъқуллади
19 январ 2024, 12:12

Сенаторлар дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазони енгиллаштирувчи қонунни маъқуллади

Сенаторлар дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади. Аппаратни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши ҳам мумкин. Ҳозирда дронларни ноқонуний олиб кириш, сотиш, олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазони енгиллаштириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
12 декабр 2023, 11:43

Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун жазони енгиллаштириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонунчилик палатаси депутатлари дронларни ноқонуний олиб кирганлик ва улардан фойдаланганлик учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда. Ҳозирда бу учун фақат жиноий жавобгарлик бор.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?
15 ноябр 2023, 17:37

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштириладими?

Аввалроқ Қонунчилик палатаси ХДП фракцияси дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиққанини хабар қилганди. «Газета.uz» эътибор қаратгач, палата спикери ўринбосари Одилжон Тожиев жазо енгиллаштирилаётгани ва хабар таҳрирланганини маълум қилди.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
15 ноябр 2023, 13:02 1

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлсада, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилган.

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор
28 сентябрь 2023, 15:45

Guardian: Россия Украинада ишлатаётган дронларда Европада ишлаб чиқарилган таркибий қисмлар бор

Россия Украинада қўллаган Эрон камикадзе-дронларида Европада ишлаб чиқарилган компонентлар мавжудлиги аниқланди, дея ёзмоқда Guardian. Европа компаниялари маҳсулотлари Эронга бир нечта мамлакат, жумладан, Ўзбекистон орқали олиб кирилгани таъкидланган.

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди
26 сентябрь 2023, 10:32

Беларусда фуқароларга дронларни учириш ва сақлаш тақиқланди

Беларусь фуқароларига мамлакатга учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сақлаш, сотиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланди. Энди дронларни фақат юридик шахслар ва ташкилотлар тадбиркорлик ҳамда профессионал фаолият мақсадида ишлатиши мумкин.

АҚШ Эронга Россияга дронлар етказиб бермаслик эвазига санкцияларни юмшатишни таклиф қилди
16 август 2023, 22:07

АҚШ Эронга Россияга дронлар етказиб бермаслик эвазига санкцияларни юмшатишни таклиф қилди

АҚШ Эронни Россияга Украина шаҳарларини ўққа тутишда фойдаланаётган ҳужум дронларини етказиб беришни тўхтатишга ундамоқда, деб ёзди FT. Бунинг эвазига Вашингтон Теҳронга қарши янги санкциялар киритмасликка ва аллақачон киритилган чекловларга «қатъий амал қилмасликка» ваъда бермоқда.

Хитой дронлар экспортини чеклади
31 июл 2023, 19:13

Хитой дронлар экспортини чеклади

Хитой сентябрдан ҳарбий мақсадларда қайта жиҳозланиши мумкинлигидан хавотирланиб, фуқаролик дронлари экспортига чекловлар киритмоқда. Дронларнинг айрим бутловчи қисмларини рухсатсиз экспорт қилиш ҳам тақиқланади.

Рухсат олиш қийинлиги сабаб Ўзбекистонда агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган — МҲТИ
26 июл 2023, 15:08

Рухсат олиш қийинлиги сабаб Ўзбекистонда агродронлардан фойдаланиш кенг тарқалмаган — МҲТИ

МҲТИ мутахассислари Ўзбекистонда агродронларни олиб кириш ва фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби анча мураккаблиги туфайли улардан фойдаланиш кенг тарқалмаганини маълум қилди. Улар хориж тажрибасини инобатга олиб, бу бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтган.

Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?
30 май 2023, 20:18

Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?

30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.

Яшаш жойларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлаш учун дрондан фойдаланилиши мумкин
24 март 2023, 16:43

Яшаш жойларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлаш учун дрондан фойдаланилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликлар, қидирувдаги машиналарни аниқлаш учун дрондан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди. ИИВ ва бошқа қатор ташкилотлар уни ўрганиб, 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Ўзбекистонга илк бор ноқонуний дрон олиб кирганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди
7 феврал 2023, 16:47 1

Ўзбекистонга илк бор ноқонуний дрон олиб кирганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Ўзбекистонга биринчи марта қонунга зид равишда дрон олиб кирган ёки ундан фойдаланганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Амалда эса мазкур ҳуқуқбузарлик учун фақат жиноий жавобгарлик — 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди
17 ноябр 2022, 17:55

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.

Сайёҳдан мусодара қилинган дрон Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади
8 июн 2022, 18:40

Сайёҳдан мусодара қилинган дрон Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топширилади

Суд россиялик сайёҳнинг дронини давлат фойдасига мусодара қилиш ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш ҳақида қарор чиқарди. Ускунанинг нархи 2000 долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди
6 июн 2022, 15:11

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

Фарғонада 1 январдан ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали фиксация қилинади
30 декабр 2020, 15:34

Фарғонада 1 январдан ҳуқуқбузарликлар дронлар орқали фиксация қилинади

1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл қоидаларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар, ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари дронлар орқали фиксация қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг