«директор» тегли мақолалар


Ўқувчилар хорижга чиқишдан аввал мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги таклиф этилмоқда
16 апрель 2024, 17:02

Ўқувчилар хорижга чиқишдан аввал мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги таклиф этилмоқда

Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди
6 апрель 2024, 10:28

Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди. Мактаб директори ишдан олинди

Қарши туманидаги 55-мактабда ўсмир калтакланиши оқибатида умуртқаси синган. Ўқувчига биринчи ёрдам кўрсатилмагани ва ИИБга мурожаат қилинмагани учун мактаб директори ишдан олинди.

Ўзбекистонда бола туғилганиданоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий этилади
31 май 2023, 11:17

Ўзбекистонда бола туғилганиданоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий этилади

2024 йилдан бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилига бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий қилинади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz платформасида шакллантирилади. Шунингдек, директорлар очиқ танлов асосида лавозимга тайинланадиган бўлади.

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртган директорнинг озодлиги 2 йилга чекланди
28 феврал 2023, 15:39

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртган директорнинг озодлиги 2 йилга чекланди

Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг