«дин» тегли мақолалар


Фуқаролар Ўзбекистонга олиб кираётган диний материаллар ҳам голограмма билан тамғаланади
18 апрель 2022, 16:54

Фуқаролар Ўзбекистонга олиб кираётган диний материаллар ҳам голограмма билан тамғаланади

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган диний мазмундаги материаллар ижобий хулоса олингандан кейин голограмма билан тамғаланади. Шунингдек, сайт ва фуқаролар томонидан хорижда тайёрланган диний материалларни ижобий хулоса олмасдан тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди
22 июн 2021, 17:35

«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди

Azon.uz нашри раҳбарияти сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилди. Шунингдек, суд сайтдаги баъзи хорижий хабарларни «Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатини бузиши мумкин» деб топган. Azon.uz бош муҳаррири «Газета.uz»га ушбу суд жараёнини «журналистик фаолиятга тажовуз» дея таърифлади. Унинг айтишича, Диний қўмита таҳририятга диний материалларни мустақил чиқариш учун оғзаки рухсат берган бўлган. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди
22 июн 2021, 12:45

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди

Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.

Фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилмоқда
15 сентябрь 2020, 13:21

Фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра, ота-оналарга фарзандларига уй шароитида дин асосларини ўқитишга рухсат берилмоқда. Шунингдек, фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўймаслик талаби бекор қилинади.

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
21 август 2020, 20:07

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасида (янги таҳрири) асосий тушунчаларга изоҳ берилган, шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиблари ўзгартирилган ва рад этиш учун асослар кўрсатиб берилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг