«дарсликлар» тегли мақолалар


Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари: Мактаб дарсликлари қани?
19 сентябрь 2023, 17:32 1

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари: Мактаб дарсликлари қани?

Сўнгги ҳафталарда тармоқларда ота-оналар ва ўқитувчилар мактабларда дарсликлар етишмаётгани, шу боис уларни ўзлари чоп этиб олаётганини ёзмоқда. Дарсликни қўлга киритганлар болалар учун жуда қийин ва жавобсиз вазифаларни танқид қилишяпти. Мактаб таълими вазирлиги эса сукут сақламоқда.

«Янги дарсликларни шундай мукаммал тайёрлаш керакки, кейинчалик бунга яна қайтмайлик» — президент
29 декабр 2022, 15:05

«Янги дарсликларни шундай мукаммал тайёрлаш керакки, кейинчалик бунга яна қайтмайлик» — президент

Шавкат Мирзиёев «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!» номли замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди. Президент дарсликларда миллий ғоя, аждодлар мероси ҳам бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларининг хавфсизлик ва назорат регламенти тасдиқланди
29 декабр 2022, 15:00

Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларининг хавфсизлик ва назорат регламенти тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан таълим муассасалари учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш, уларни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш, шунингдек, матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланиш тақиқланмоқда.

Самарқандда ўқитувчи дарсликларни улоқтириб тарқатгани ортидан у ва мактаб директори ишдан олинди
6 сентябрь 2022, 12:05

Самарқандда ўқитувчи дарсликларни улоқтириб тарқатгани ортидан у ва мактаб директори ишдан олинди

Нуробод туманидаги 1-сонли мактабда дарсликлар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига улоқтириб тарқатилгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ўрганиш натижаларига кўра, ўқитувчи ҳамда мактаб директори ишдан олинганини маълум қилди.

Бир қисм мактаб ўқувчилари ўқув йилини янги авлод дарсликлари билан бошлайди
19 август 2022, 22:19

Бир қисм мактаб ўқувчилари ўқув йилини янги авлод дарсликлари билан бошлайди

ХТВга йил охирига қадар 3, 6, 7 ва 10-синфлар учун янги дарсликларни ишлаб чиқиш топширилган эди, бироқ жадвалдан илгарилаб кетилгани сабабли ўқувчилар сентябрданоқ уларни қабул қилиб олишни бошлайдилар. Шу билан бирга, қоғоз нархлари ошиб кетгани боис ҳукуматга қўшимча маблағ зарур бўлмоқда.

Икки вилоятда она тили ва математика бўйича янги дарсликлар жорий этилмоқда
26 июл 2022, 12:06

Икки вилоятда она тили ва математика бўйича янги дарсликлар жорий этилмоқда

USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 1−4-синфлар бўйича математика ўқитувчилари учун 500 мингга яқин янги дарслик ва қўлланмалар тақдим этди. Улар Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 919 та мактабда синовдан ўтказилиб, сўнг барча мактабларда жорий этилади.

1−4-синфлар учун она тили ва математикадан янги дарсликлар ишлаб чиқилди
9 апрель 2022, 13:05

1−4-синфлар учун она тили ва математикадан янги дарсликлар ишлаб чиқилди

2022−2023 ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 918 та мактабда «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» ҳамда «Математика» фанларидан бошланғич синфлар учун янги дарсликлар синовдан ўтказилади. Улар USAID ва Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган. Жорий ўқув йилида худди шу ҳудудларда инглиз тили (1−11-синфлар) ва информатика (5−11-синфлар) бўйича янги дарсликлар жорий этилганди.

«Мактабнинг мақсади „универсал одам“ яратиш эмас» — Республика таълим маркази директори
14 июл 2021, 11:29 5

«Мактабнинг мақсади „универсал одам“ яратиш эмас» — Республика таълим маркази директори

Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторовнинг фикрича, ўқув дастурлари ва дарсликларда асосий эътибор ўқувчиларга қоидалар ва маълумотларни ёдлатишга эмас, мустақил ҳаётда керак бўладиган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилиши керак. Бироқ бундай ёндашув асосида дарсликлар яратиш жараёни ҳар доим ҳам силлиқ кечаётгани йўқ. Бу ҳақида у «Газета.uz»га берган интервьюсида гапириб берди.

2021 йил учун абитуриентларга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
10 декабр 2020, 11:57

2021 йил учун абитуриентларга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Давлат тест маркази 2020−2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?
9 ноябр 2020, 13:05

Ёмғирдан қочиб, дўлга тутиламизми?

Мактаб таълимига янгиликлар киритиш таклиф этилмоқда: мактаб директорларини маҳаллий депутатлар кенгаши розилиги билан ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, университетга киришда ўқувчининг мактаб давридаги ўртача баҳоларини ҳисобга олиш фикри илгари сурилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов таклиф этилаётган ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг