«дарахт» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтнинг рақамли харитаси яратилди
29 январ 2024, 13:40

Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтнинг рақамли харитаси яратилди

Экология вазирлиги аэрокосмик тасвирлар орқали 5 ва ундан катта ёшли 254 млн дан ортиқ дарахтнинг рақамли харитасини тузди. 200 мингдан ортиқ дарахт хатловдан ўтказилиб, маълумотлар электрон платформага киритилди. Тошкент шаҳрида эса дарахтлар синов тариқасида паспортлаштирилади.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент
11 август 2023, 15:44

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?
26 июн 2023, 15:54

Жаҳоннинг турли мамлакатларида дарахтни ноқонуний кесганлар қандай жазоланади?

Шохларни берухсат кесганга жарима, дарахтларни йўқ қилганга 10 йил қамоқ ёки 8 млн доллар, зарарни қоплаш учун 10 йил давомида кўчат экиш ва парваришлаш мажбурияти. «Газета.uz» АҚШ, Европа ва Россияда дарахтзорларни йўқ қилганлик учун жазоларни ўрганди ва уларни Ўзбекистондагилари билан таққослади.

Пойтахтда айрим яшил майдонлар «пала-партиш» суғориляпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
4 май 2023, 16:44

Пойтахтда айрим яшил майдонлар «пала-партиш» суғориляпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Экоблогер «O‘rikguli» пойтахтдаги дарахтлар «пала-партиш» суғорилиб, сув «исроф қилинаётганини» танқид қилди. «Газета.uz» бунга масъул ташкилот билан боғланди. Бошқарма бошлиғи буни тизимда ходим етишмаслиги, қолаверса кўплаб янги объектлар бошқарма балансига ҳали бери киритилмагани билан изоҳлади.

«Танамга мих қоқманг». Экоблогер ўзбекистонликларни дарахтларга озор бермасликка чақирмоқда. Фото
25 апрель 2023, 11:42

«Танамга мих қоқманг». Экоблогер ўзбекистонликларни дарахтларга озор бермасликка чақирмоқда. Фото

Экоблогер «O‘rikguli» дарахтларга озор бермасликка чорловчи плакатлар суратини тармоқларга жойлади. У «Газета.uz» билан суҳбатда бундан мақсад кўчаларга ҳадеб арча эмас, ҳудудга мос келадиган дарахтларни экиш, уларнинг остини бетонламасдан, тагида ҳам жон борлигини тушунтириш экани ҳақида гапирди.

Тошкентда 2 та йирик чинор ёқиб юборилди
13 март 2023, 10:37

Тошкентда 2 та йирик чинор ёқиб юборилди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.

Мирзо Улуғбек туманида дарахтларнинг илдизларига шикаст етказилди
1 феврал 2023, 11:42

Мирзо Улуғбек туманида дарахтларнинг илдизларига шикаст етказилди

Ўтган йили Чилонзор ва Яккасаройда рўй берган шов шувли ҳолатларга қарамасдан Мирзо Улуғбек туманидаги яна ўнлаб дарахтлар илдизи шикастлантирилди. Айбдорлар жаримага тортилди.

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди
11 ноябр 2022, 14:04

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.

Тошкентда дарахтлар тагига дизель қуйиб, қуритишга уринишди
23 июн 2022, 13:41

Тошкентда дарахтлар тагига дизель қуйиб, қуритишга уринишди

Пойтахтнинг Катта Миробод маҳалласида тахминан 5 та дарахтни сунъий равишда қуритиш учун уларнинг тагига дизель ёқилғиси қуйилгани аниқланди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Бу ишни шу ерда қурилиш ишларини олиб бораётган компания қилган бўлиши мумкин.

Қашқадарёда 7 туп қайрағочни кесган шахслар 2,7 млн сўм жаримага тортилди
15 феврал 2022, 12:30

Қашқадарёда 7 туп қайрағочни кесган шахслар 2,7 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида ноқонуний равишда 7 туп қайрағоч дарахти кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар 2,7 млн сўм жаримага тортилди, қолаверса, 592 минг сўмлик зарар ҳам қўлланилди.

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди
17 июл 2020, 19:01

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси
14 июл 2020, 14:32

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг