«велосипед» тегли мақолалар


Тошкентда велосипед ва мототранспортдан фойдаланишни қандай қилиб оммалаштириш режалаштирилмоқда?
15 феврал 2024, 13:10 1

Тошкентда велосипед ва мототранспортдан фойдаланишни қандай қилиб оммалаштириш режалаштирилмоқда?

Тошкентда велосипед ва мототранспорт воситаларини оммалаштириш мақсадида хавфсиз ва қулай йўл ҳамда йўлаклар қуриш, улар учун алоҳида светофорлар, белгилар ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Мототранспортларни харид қилиш учун нархининг 25 фоизигача субсидиялар берилиши ҳам мумкин.

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?
4 сентябрь 2023, 17:38

Сурхондарёга велосаёҳат: узоқ масофага велосафарга қандай тайёргарлик кўриш керак?

«Газета.uz» мухбири Санжар Саид ноодатий маршрут орқали Сурхондарёга велосаёҳатга чиқди. У илк мақоласида шу каби саёҳатларга тайёргарлик кўриш, сафар афзалликлари ва қийинчиликлари, харажатлар ҳақида маълумот берди, ўз тавсиялари ва дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?
15 август 2023, 12:44 1

Ўзбекистонда велосипед нима учун оммалашмаётгани илмий жиҳатдан ўрганилди. Ҳукумат танқидларни эшитадими?

Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.

«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси
28 феврал 2022, 18:30

«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси

2010 йилда 11 ёшли Аброр Артиковни поезд уриб юборди. Боланинг оёғини сон қисмидан кесиб ташлашди. У янги реалликни қабул қилишга ҳаракат қиларди ва бир марта велосипедга миниб кўрди. Бир неча маротаба йиқилиб, кўкариб, мувозанатини маромига келтирди. Аброр учиб кетди. Кўп ўтмай у велоспорт бўйича мураббий билан танишиб, профессионал тарзда шуғуллана бошлади. Бу ҳикоя Ўзбекистон терма жамоаси параспортчиларидан бирининг енгилмас руҳияти ҳақида. Аброрнинг устози бу унга Париж-2024 Паралимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилишига ёрдам беришига ишонади.

Европада велосипедчилар сонини 2030 йилгача икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда
19 май 2021, 16:40

Европада велосипедчилар сонини 2030 йилгача икки баробарга ошириш режалаштирилмоқда

Европа мамлакатлари минтақада 2030 йилга қадар велосипедчилар сонини оширишни кўзда тутган режани имзолади. Ҳукуматлар пиёда сайр қилувчилар сонини оширишни ҳам мақсад қилган. Ушбу чоралар йўллардаги тирбандликлардан халос бўлиш, шаҳар муҳитидан самарали фойдаланишга имкон беради, деб ҳисобламоқда экспертлар.

Тошшаҳартрансхизмат велосипед йўлаклари бўйича таклифлар қабул қилмоқда
13 январ 2021, 15:43

Тошшаҳартрансхизмат велосипед йўлаклари бўйича таклифлар қабул қилмоқда

Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг