«бунёдкор» тегли мақолалар


«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди
2 апрель 2024, 14:00

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон билан янги келишувга эришди. Унга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қарз Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.

Рақибини «ҳазиллашиб» тепган «Бунёдкор» футболчиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди
28 март 2024, 11:45

Рақибини «ҳазиллашиб» тепган «Бунёдкор» футболчиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон олдидаги 9,2 млн евро қарзи бўйича изоҳ берди
27 феврал 2024, 17:04

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон олдидаги 9,2 млн евро қарзи бўйича изоҳ берди

«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клуб ҳуқуқшунослари Ривалдо ва Денилсонга қарийб 9,2 млн евро тўлаш бўйича ФИФА қарорини юмшатиш устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарзни тўлаш масаласини клуб раҳбарияти, яъни «Ўзбекнефтгаз» давлат компанияси ҳал қилади.

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга 9,2 млн евро тўлаши керак — ФИФА қарори
26 феврал 2024, 10:54 1

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга 9,2 млн евро тўлаши керак — ФИФА қарори

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клубини бразилиялик футболчиларга қарийб 9,2 миллион евро (тахминан 124 миллиард сўм) тўлаш мажбуриятини юклади. Томонлар ўртасидаги молиявий можаролар 2010 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди
10 июл 2023, 15:01

Александр Крестинин «Бунёдкор»га бош мураббий бўлди

Россиялик мутахассис Александр Крестинин пойтахтнинг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийига айланди. Бунгача у Қирғизистон футбол терма жамоаси бош мураббийи эди.

«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган
29 ноябр 2021, 12:31

«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган

«Бунёдкор» футбол клуби 393 нафар ходимларининг октябрь ойи учун 1 млрд 532 млн сўмдан кўпроқ ойликларини тўлаб беришни кечиктирган. Клуб айни вақтда ҳомийси ҳисобланган «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлигини маълум қилган.

Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди
2 март 2021, 11:51

Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клуби президенти этиб тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» ҳолдинг корпорацияси раиси Меҳриддин Абдуллаев «Бунёдкор» футбол клубининг президенти бўлди. Компания жамоага ҳомийлик қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг