«биржа» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди
27 март 2024, 00:34

Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди

«20 000 00 00» мобил рақами аукционда рекорд даражадаги 1,07 миллиард сўмга (85 минг доллар) сотилди. Аукционда 10 нафар талабгор иштирок этиб, 87 та таклиф киритди, шу боис рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ошди.

Ўзбекистонда биржада Аи-80 бензин харидига киритилган лимит камайтирилди
23 ноябр 2023, 12:48

Ўзбекистонда биржада Аи-80 бензин харидига киритилган лимит камайтирилди

Биржада Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензинининг максимал харид ҳажмини кунига 4 тоннагача пасайтирди, деб ёзади Spot. Бу ёқилғи қуйиш шохобчалари ва брокерлар сўраган айни чегарадир. Шу билан бирга, истисно тариқасида, бошқа ишлаб чиқарувчиларга 10 тоннадан сотишга рухсат берилади.

Spot: Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг оширилиши харидорлар сонини камайтирди
23 октябр 2023, 21:36

Spot: Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг оширилиши харидорлар сонини камайтирди

Биржада Аи-80 бензинини сотиш лимитининг 5 тоннадан 10 тоннага оширилиши талабнинг бир неча баробар ортишига ва харидорларнинг икки баравар қисқаришига олиб келди, деб ёзмоқда Spot. Айрим АЁҚШлар фаолиятини тўхтатди. Биржада нарх чеклови ҳам киритилган бўлиб, бу «бозор тамойилларига зид».

Давлат рўйхатидан ўтказилаётган тадбиркорлар биржада ҳам аккредитация қилинади
25 ноябр 2022, 10:55

Давлат рўйхатидан ўтказилаётган тадбиркорлар биржада ҳам аккредитация қилинади

Президент қарори билан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида биржа тизимида ҳам аккредитация қилиш тартиби жорий этилади. Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб 13 ой муддатга монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ишлаб чиқарган товарларни ички бозорда фақат биржа орқали сотиш белгиланди.

Биржада шакар нархи 26,1 фоизга арзонлашди
14 июн 2022, 14:09

Биржада шакар нархи 26,1 фоизга арзонлашди

Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев
17 май 2022, 18:44

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев

Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у. Президент йил охиригача ўз маҳсулотларини биржаларга олиб чиқадиган тадбиркорлар сонини 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга оширишни топширди.

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди
24 март 2022, 15:34

Шакарнинг биржа нархлари тушди. Нархлар ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи қилиб кўрсатилди

Охирги икки савдо кунида шакарнинг биржа нархи қарийб 30 фоизга — 8735 сўмгача арзонлашди. Хоразм шакар заводи вакили нархларнинг ошишида «ваҳима ичида катта ҳажмдаги маҳсулотларни сотиб олиб, нархларнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлган» тадбиркорларни айблади.

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади
19 март 2022, 00:43

Шакарнинг биржадаги нархлари пасайишни бошлади

18 март куни биржа аукционларида шакарнинг ўртача қиймати ўтган кунга нисбатан 15,3 фоизга — 1 кг учун 11 921,9 сўмдан 10 101,3 сўмга арзонлашди. Шу куни 2100 тонна шакар сотилди. Харидорлар сони ҳам ортди.

Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайишни бошлади
19 ноябр 2021, 16:22

Аи-80 бензинининг биржа нархлари пасайишни бошлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа идораларнинг аралашувидан сўнг Аи-80 русумли бензиннинг биржа нархлари пасая бошлади. Уч кун ичида ёқилғи нархи 9 фоизга арзонлашди, харидорлар сони эса кескин ошди.

Бир тонна Аи-80 бензинининг биржа нархлари йил бошидан буён 72,1 фоизга ошди
12 ноябр 2021, 17:09

Бир тонна Аи-80 бензинининг биржа нархлари йил бошидан буён 72,1 фоизга ошди

Йил бошидан буён биржаларда Аи-80 русумли бензиннинг улгуржи нархи 72,1 фоизга — бир тоннаси учун 5,81 миллион сўмдан 10 миллион сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, асосан импорт қилинадиган ва жаҳон котировкалари билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги (Аи-91, Аи-92 ва Аи-95) ёқилғининг ўсиш суръатлари маҳаллий аналогга нисбатан пастроқ бўлди. Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» ва Энергетика вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Аи-80 русумли бензин нархини ушлаб турганини маълум қилганди.

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
9 ноябр 2021, 16:57

Бир ҳафтада аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

1 — 7 ноябрь кунлари онлайн аукцион орқали жами 9,4 млрд сўмлик 3663 та авторақам сотилди. Шунингдек, биржа савдолари орқали жами 1 трлн 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган.

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади
1 март 2021, 12:06

Кумушни заргарларга биржа орқали сотиш йўлга қўйилади

1 мартдан бошлаб «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг