«баёнот» тегли мақолалар


Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади
18 август 2022, 18:46

Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди
13 июн 2022, 10:08

ИИВ Sevimli телеканали тасвирчиси жанжал вақтида жароҳат олганини маълум қилди

ИИВ ички ишлар ходимлари калтаклагани айтилган Sevimli телеканалининг тасвирчиси стадионга киришга уринган оломоннинг жанжали вақтида жабрланганини маълум қилди. «Жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ
5 январ 2022, 20:39

«Қозоғистон халқи юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли иродага эгалигига ишонамиз» — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва Қозоғистон халқи беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишонади, дейилади ТИВ баёнотида.

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
12 май 2021, 17:44

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.

Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистон бўйича баёнот берди
9 октябр 2020, 16:05

Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистон бўйича баёнот берди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари қўшма баёнотида Қирғизистон халқини мамлакатда тинчликни сақлаш ва барқарорликни тиклаш учун ўзига хос доноликни намоён этишга чақириб, барча сиёсий партиялари ва жамоатчилик доиралари тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишига умид билдирдилар.

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ
8 октябр 2020, 13:02

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ

ССВ коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган ва пневманияга чалинган беморлар статистикада ҳисобга олинмайди. Аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги расмий статистикадан 8 баравар юқори бўлган муқобилини келтирган, бироқ кейинроқ ўз баёнотини рад қилган эди.

«Санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмасмиз» — Маданият вазирлиги
18 сентябрь 2020, 17:50

«Санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмасмиз» — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги санъаткорларнинг карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй ўтказганига изоҳ берар экан, уларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмаслигини маълум қилди.

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди
10 сентябрь 2020, 18:28

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди

«Жиноят қилган одамнинг динга бўлган муносабати ҳар қандай ҳолатда ҳам олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак» — Мусулмонлар идораси Қуръони карим ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарларда тилга олинган «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.

Қурбон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди
25 июл 2020, 13:56

Қурбон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди
1 июл 2020, 21:47

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг