«амалдорлар» тегли мақолалар


3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди
20 июл 2023, 18:58

3 нафар ҳоким ва яна 3 мансабдор тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади
22 май 2023, 12:04

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистонда амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқланди
13 март 2023, 09:54

Ўзбекистонда амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқланди

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.

Сенат раиси, ҳукумат раҳбари, бош прокурор, вазирлар ва вилоят ҳокимлари президентлик сайловида иштирок этди
24 октябр 2021, 17:22

Сенат раиси, ҳукумат раҳбари, бош прокурор, вазирлар ва вилоят ҳокимлари президентлик сайловида иштирок этди

Оиласи билан сайловда овоз берган Сенат раиси ва ҳукумат раҳбари, бош прокурор, вазир ва вилоят ҳокимларининг сайловда иштироки, «келажаги учун овоз берган» Комил Алламжонов — «Газета.uz» уларнинг сайлов участкасида олинган суратларини тўплади.

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари
6 май 2021, 15:25 1

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари

СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг