Apple ўзининг янги гаджети — Vision Pro виртуал реаллик қурилмасини харидорларга етказиб бера бошлагач, интернетда ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги бўйича мемлар ясаш трендга айланди. «Газета.uz» ҳам трендга қўшилиб, Ўзбекистонда ҳозир фақат виртуал кўриш мумкин бўлган кадрлардан мемлар ясади.
Apple компанияси ўзининг янги гаджети бўлган виртуал реаллик қурилмаси тақдимотини ўтказди. У Vision Pro деб номланади ва нархи 3,5 минг доллар. Қурилмани кўз, қўл ҳаракатлари ва овоз орқали бошқариш мумкин. Компания бу бозорда Meta, Sony ва Microsoft билан рақобатлашади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг