«uzbekistan airways» тегли мақолалар


Uzbekistan Airways Милан, Рим ва Парижга бўлган мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатди
6 октябр 2022, 12:07

Uzbekistan Airways Милан, Рим ва Парижга бўлган мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатди

Uzbekistan Airways «Қиш-2022» жадвалига ўтиш муносабати билан Урганч — Милан — Тошкент, Урганч — Рим — Тошкент, Тошкент — Париж — Тошкент йўналишларида мавсумий авиақатновларни вақтинча тўхтатди. Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган ёзги парвозлар жадвалига кўра октябрь ойи охиригача бўлади.

Uzbekistan Airways компания раҳбари билан шартномани 3 йилга узайтирди
5 октябр 2022, 09:58

Uzbekistan Airways компания раҳбари билан шартномани 3 йилга узайтирди

Бир пайтнинг ўзида транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари бўлган Илҳом Маҳкамов билан компания ўртасида тузилган меҳнат шартномаси яна уч йилга узайтирилди.

Франкфуртдан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда техник носозлик юз берди
16 сентябрь 2022, 10:40

Франкфуртдан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда техник носозлик юз берди

15 сентябрь куни Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келди, парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилди.

Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизмати ишга тушди
13 сентябрь 2022, 11:10

Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизмати ишга тушди

Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.

Лондонга учган йўловчиларнинг юклари Тошкентда қолиб кетди
29 август 2022, 22:26

Лондонга учган йўловчиларнинг юклари Тошкентда қолиб кетди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Тошкент-Лондон» рейси йўловчиларининг юклари самолётга ортилмай қолиб кетган. Компания буни Airbus 320neo самолётининг чекланган тижорат юкланиши билан изоҳлади. Багажлар 30 август куни етказиб берилади.

Uzbekistan Airways`нинг 18 та самолёти сотувга қўйилади
18 август 2022, 10:48

Uzbekistan Airways`нинг 18 та самолёти сотувга қўйилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги Uzbekistan Airways`нинг 18 та самолёт ва 1 та симуляторини сотиш учун консалтинг компания танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилди. Активлар 6 та лотга бўлинган тартибда сотувга чиқарилади.

Тошкент халқаро аэропорти реконструкцияси 2023 йилда якунланади
6 август 2022, 17:52

Тошкент халқаро аэропорти реконструкцияси 2023 йилда якунланади

Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Токиога авиапарвозларни қайта йўлга қўймоқда
13 июл 2022, 19:34

Uzbekistan Airways Тошкентдан Токиога авиапарвозларни қайта йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил мартида тўхтатилган Тошкент — Токио мунтазам рейсини қайта йўлга қўймоқда.

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига қўндирилди
25 май 2022, 23:40

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига қўндирилди

Тошкент — Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган HY-273 рейси самолёти техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига мажбуран қўнишни амалга оширди. Ҳаво кемаси бортидаги 240 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф туғилмагани хабар қилинди. Шу сабабли HY274 рейси вақти кечиктирилди.

Uzbekistan Airways май ойидан Тошкентдан Батумига парвозларни йўлга қўяди
29 апрель 2022, 13:47

Uzbekistan Airways май ойидан Тошкентдан Батумига парвозларни йўлга қўяди

21 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Батумига ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширади

Бухородан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
26 апрель 2022, 15:43

Бухородан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Бухородан Истанбулга мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москвада қўнди
11 апрель 2022, 21:48

Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москвада қўнди

Минскдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways самолёти портлаш хавфи сабабли Москванинг Домодедово аэропортига қўнди. Ҳаво кемасига бомба қўйилганлиги ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади, дейилади авиакомпания хабарида.

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади
9 апрель 2022, 15:03

«Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади

«Ўзбекнефтегаз», «Иссиқлик электр станциялари» ва Uzbekistan airways компанияларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Қолаверса, UzAuto Motors акцияларининг бир қисмини сотиш, Тошкент ва ҳудудий халқаро аэропортларни хусусий сектор бошқарувига бериш кўзда тутилган. Автомобиль йўллари қўмитаси унинг таркибидан пудрат ва ишлаб чиқариш корхоналарини чиқариш орқали ислоҳ қилинади.

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда
4 апрель 2022, 20:35

Ўзбекистон Франция билан авиақатновларни қайта тикламоқда

Орадан икки йил ўтиб Uzbekistan Airways Тошкентдан Парижга бўлган мунтазам авиарейсларни қайта тикламоқда. 29 апрелдан 10 июнга қадар қатновлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади
14 март 2022, 10:06

Uzbekistan Airways бирор марта ҳам самолётда учмаган аёллар учун янги лойиҳа бошлади

Uzbekistan Airways «Темир дафтар»га киритилган аёллар учун «Илк парвозим» ижтимоий лойиҳаси бошланганини маълум қилди. Унинг доирасида шу вақтгача самолётда учмаган аёллар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларига парвоз қиладилар.

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда
9 март 2022, 11:24

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways «йўловчилар орасида талабнинг ортиши» муносабати билан Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни жорий қилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways
7 март 2022, 13:04

Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмайди — Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways Ўзбекистон ва Россия ўртасида авиақатновлар тўхтатилмаслиги ва жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини маълум қилди.

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди
24 феврал 2022, 17:38

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодар рейсларини бекор қилди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ростов-на-Дону ва Краснодар аэропортлари ёпилгани муносабати билан ушбу шаҳарларга парвозларни бекор қилди.

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда
24 феврал 2022, 10:06

Наманган — Краснодар рейси Ростов вилояти осмони ёпилгани учун мажбуран ортга қайтмоқда

Uzbekistan Airways 24 февраль куни Наманган — Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Россиянинг Ростов вилояти ҳаво майдони йўловчи самолётлари учун ёпилгани сабабли ортга мажбурий қайтаётганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди
15 феврал 2022, 10:22

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди

Uzbekistan Airways компанияси узоқ масофага учувчи Airbus A321neo (LR) ҳаво кемасини қабул қилиб олди. 188 йўловчига мўлжалланган самолёт LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Йил охиригача яна тўртта самолёт етказиб берилиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг