«omicron» тегли мақолалар


9 январ 2022, 17:32

Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилди

COVID-19`га қарши кураш бўйича махсус комиссия карантин чораларини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Барча ташкилотларга ходимларни фақат эмланганидан кейин иш жойига киритишга рухсат берилади. Давлат органларига ҳар қандай тадбир ўтказиш тақиқланади. Аҳолини тўлиқ эмлаш жараёни жадаллаштирилади.

8 январ 2022, 17:28

Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмади — Нурмат Отабеков

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланмаган. «Бироқ, ортиқча хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди… Янги штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас», — деди у.

3 декабр 2021, 17:52

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси коронавируснинг «Omiсron» штаммини юқтириб олди

Жанубий Кореяга Нигериядан ташриф буюрган эр-хотин ва уларни кутиб олган Ўзбекистон фуқаросида коронавируснинг «Omiсron» штамми аниқланди. Кореяликлар 270 га яқин киши билан мулоқотда бўлгани, Ўзбекистонлик фуқаро эса ташхис қўйилишидан бир кун аввал 400 киши йиғилган диний муассасага боргани айтилмоқда.

29 ноябр 2021, 18:21

«Вакциналар COVID-19`нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради». Нурмат Отабеков — Omicron ҳақида

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков тўлиқ эмланганларда коронавируснинг янги штамми енгил ўтишини маълум қилди. «Вакциналар COVID-19`нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради», — деди у. Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Omicron`нинг иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас, бироқ янги штамм учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш заруриятини вақт кўрсатади.

27 ноябр 2021, 15:52

ЖССТ COVID`нинг янги штаммини Омикрон деб номлаб, уни «хавотирли вариант» деб эълон қилди

ЖССТ Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг B.1.1.529 штаммини «хавотирли вариант» деб таснифлади. Ташкилот унга Омикрон деб ном бериб, уни вируснинг бошқа шаклларига қараганда тезроқ тарқалиши мумкинлигини қайд этди. 27 ноябрь ҳолатига вируснинг янги штамми 100 та ҳолатда қайд этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг