«malibu» тегли мақолалар


Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди
12 апрель 2023, 17:44

Наманганда Malibu ҳайдовчиси сохта рақам билан қоидабузарликлар содир этди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Malibu автомобилига сохта рақам тақиб, бир нечта қоидабузарликлар содир этди. Унинг айтишича, сохта рақамни таниши орқали Москвада ясаттирган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, дарахтга «осилиб қолди»
27 март 2023, 09:46

Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, дарахтга «осилиб қолди»

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида ЙТҲга учраган Malibu вертикал ҳолатда дарахтга «осилиб қолди». ЙҲХБ ҳайдовчи бошқарувни йўқотганини маълум қилди. Бир йўловчи жароҳатланган.

«Ароқ ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман». Юнусободда қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси
13 январ 2022, 14:44

«Ароқ ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман». Юнусободда қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси

Юнусободда ЙПХ инспектори талабини бажармагач, ўқотар қурол билан тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтди. «Айб менда, бўйнимга оламан. Ароқ, пиво ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман», — деди у. Қолаверса, бу унинг транспортдан фойдаланиш қоидасини биринчи марта бузиши эмаслиги маълум қилинди.

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 январ 2022, 22:00

8 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмасдан Malibu`га қарши ўқотар қурол ишлатилгани, нархи азонлашган АИ-80 бензини, Ўзбекистонда «омикрон» аниқланмаганини айтган Нурмат Отабеков, Деновдаги портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси хулосаси, Қозоғистондаги вазиятнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 8 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Юнусободда Malibu ҳайдовчисини тўхтатишда ўқотар қуролдан фойдаланилди
8 январ 2022, 12:07

Юнусободда Malibu ҳайдовчисини тўхтатишда ўқотар қуролдан фойдаланилди

Давлат рақамисиз бўлган Malibu ҳайдовчиси президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари машинага қарата бир неча маротаба ўқ узишди. Ҳайдовчи қўлга олинган. У маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда.

Malibu ва MAN тўқнашуви оқибатида 3 киши вафот этди
3 июл 2020, 11:31

Malibu ва MAN тўқнашуви оқибатида 3 киши вафот этди

Самарқанд туманидаги М-39 автомобиль йўлида MAN юк автомашинаси ва Malibu енгил автомашинаси тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг 3 нафар йўловчиси вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг