«astrazeneca» тегли мақолалар


17 март 2021, 16:29

AstraZeneca вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонга топширилди

Тошкентда 660 минг дозали AstraZeneca вакцинасини Ўзбекистонга топшириш маросими бўлиб ўтди. Оммавий эмлаш Наврўздан кейин бошланади. ЖССТ вакили AstraZeneca’нинг COVID-19 ни олдини олишдаги афзаллиги уни ножўя таъсирларидан кўпроқ эканлигини маълум қилди.

16 март 2021, 18:14

Тошкентга AstraZeneca вакцинасининг илк партияси 17 март куни олиб келинади

17 март тунда Ўзбекистонга Ҳиндистондан умумий миқдори деярли 2 млн долларга тенг бўлган 660 минг доза Covishield вакцинаси (лицензия бўйича Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинасининг маҳаллий номи) етиб келади. Вакцина Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида бепул етказиб берилади.

16 март 2021, 10:53

Европа Иттифоқи мамлакатлари AstraZenecа вакцинасини қўллашни тўхтатмоқда

Германия, Франция, Италия ва Испания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бундан ташқари, мазкур вакцинанинг қўлланилиши Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд, Жанубий Африка томонидан ҳам тўхтатилди. ЖССТ препаратнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишини маълум қилди.

12 март 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Мисрнинг дипломатик алоқаларини қайта тиклаши, Япониянинг чет элдан кунига 2 минггача одам қабул қилиши, IATA’нинг баҳорда халқаро парвозларнинг тикланиши бўйича прогнози ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 март 2021, 11:44

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди

Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатлар эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.

11 март 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитой Гонконг мухториятини «бир мамлакат — икки тизим» асосида сақлаб қолгани, AҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича 1,9 трлн долларлик дастур қабул қилингани, Данияда тромбоз ҳолатлари туфайли AstraZeneca вакцинасининг қўлланиши тўхтатилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 март 2021, 22:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Илон Маскнинг Техасда янги шаҳар яратишга қарор қилгани, Норвегияда вакцинациядан кейин ўлим ҳолатларининг ўрганиб чиқилиши, Aвстралияда номаълум йўналишдаги парвозлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 феврал 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 феврал 2021, 23:11

Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади

Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

29 январ 2021, 20:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда коррупцияда айбланган амалдорларни кўча тозалаш орқали жазолаш таклиф қилингани, Хитойда давлат компанияси собиқ раҳбарининг коррупция ва хотинбозлик учун қатл этилгани, AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга қўлламаслик тавсия қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 ноябр 2020, 09:52

COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси 70% самарадорлигини кўрсатди

Британиянинг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцина ўртача 70 фоиз самарадорлигини кўрсатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг