«ҳоким» тегли мақолалар


16 сентябрь 2020, 14:50

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.

10 сентябрь 2020, 13:00

Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳисоб палатаси ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Хикматилло Латипов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

8 сентябрь 2020, 19:11

Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев оламдан ўтди. Унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган эди. Олдинроқ, туман ҳоким ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этган эди.

28 август 2020, 11:38

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

25 август 2020, 23:28

Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

24 август 2020, 14:48

Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод қилинди

Тошкентнинг Бектемир тумани сектор раҳбарлари, жумладан, ҳоким Шоҳрух Мамажонов лавозимидан озод қилинди. Президент туманга ташрифи вақтида улар фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ҳам лавозимини тарк этди.

24 июл 2020, 21:37

Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев оламдан ўтди.

12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.

9 июл 2020, 17:57

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг