«ҳоким ёрдамчиси» тегли мақолалар


Бугун, 10:34

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

13 май 2022, 17:30

Яна бир ҳоким ёрдамчиси $300 олаётганда қўлга тушди

Қашқадарёнинг Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси 300 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. У маҳаллий фуқарога вилоят тез тиббий ёрдам марказига фельдшер бўлиб ишлашга киритишни ваъда қилганлиги айтилмоқда. Туман ҳокимияти «ҳоким ёрдамчиси аввалги иш жойидаги имконияти туфайли пора олгани, ҳозирги лавозими унга бундай ваколатлар бермаслигини» таъкидлади.

13 май 2022, 17:24

Андижонда собиқ ҳоким ёрдамчиси осилган ҳолда топилгани айтилмоқда

Марҳамат тумани ҳокимининг «Полвонтош» маҳалласи бўйича собиқ ёрдамчиси, 38 ёшли фуқаро ўз хонадонидаги молхонада осилган ҳолда топилди. Унга нисбатан тазйиқ, ҳақорат ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилмагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7 май 2022, 10:34

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

28 апрель 2022, 13:47

4 сотих ерни $30 мингга сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг синфдоши ушланди

Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Нурафшонда эса МЧЖ раҳбари 2 гектар ерни 500 минг долларга сотмоқчи бўлди. ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаг Департамент ва ИИВ ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.

12 апрель 2022, 16:55

Чуст тумани ҳокими ёрдамчиси ер ажратиб бериш эвазига $15 минг талаб қилганлиги айтилмоқда

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси ва яна бир қанча шахслар фуқарога 5,3 гектар ерни ажратиб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ушбу пулдан 1500 доллар ва 5,6 млн сўмини олганида қўлга тушган.

6 апрель 2022, 17:35 1

Зангиота туман ҳокими ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлимининг собиқ ходими 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улар тадбиркорга турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

7 март 2022, 12:28

Илк ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг