«ҳайдовчилар» тегли мақолалар


Кеча, 15:01

Жарима балларини ҳисоблаш тизими 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилади — ЙҲХХ

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

24 ноябр 2022, 15:19

Эслатма: 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига кўра, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Ҳайдовчи тезликни оширса 1 балл, қизил чироқда ўтса 3 балл жарима ёзилади. Бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

5 апрель 2022, 09:17

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Қоида бузмаган ҳайдовчиларга эса бонус баллари берилади.

11 феврал 2022, 13:06

Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати қоидалари халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилишини маълум қилди. Қоидабузар ҳайдовчиларга балл ҳисоблаб борилади, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. «Ҳар йили 500 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномасини олса, улардан 25 фоизи машғулотларга қатнашмайди» деди президент ва ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

2 декабр 2021, 23:50

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузадиган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, жумладан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги чора жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, «йўлда безорилик» содир этган ҳайдовчилар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилади.

19 май 2021, 10:57

ID картаси бор ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига айрим ҳужжатларни тақдим этмаслиги мумкин

1 сентябрдан бошлаб ID карталари бор ҳайдовчилар йўл патруль хизмати инспекторига нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ҳамда «тонировка» учун рухсатномани шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди. 19 майдан бошлаб ID карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

22 июл 2020, 14:00

Махсус транспорт воситаларини ўтказиб юборган ҳайдовчилар жаримага тортилмайди

Махсус транспорт воситаларига йўл бериш учун йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Президент Маъмурий жавобгарлик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг