«ққс» тегли мақолалар


10 май 2022, 10:15 1

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?

Глобал беқарорлик шароитида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда ҚҚСнинг нол ставкаси муддати 31 декабргача узайтирилди. Имтиёзли даврнинг узайтирилиши гўшт ва картошка бозорида кутилган натижани бериши кутилмоқда, бироқ ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашуви учун етарли бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Украинадаги уруш ортидан жаҳон иқтисодиётида юзага келган танглик шароитида ҚҚС имтиёзларининг ички бозордаги нархларга қандай таъсири қилиши ҳақида сўз юритади.

15 апрель 2022, 16:30

1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар соддалаштирилади

Президент 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди. Унга кўра, айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тадбиркорларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда берилади. Қолаверса, 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

10 март 2022, 12:29

Солиқ имтиёзлари ички бозорда гўшт ва картошка нархларига қандай таъсир қилди?

2021 йилнинг октябрь ойида президент қарори билан гўшт ва картошка маҳсулотлари реализацияси ва импорти ҚҚСдан озод қилинган эди. Ушбу солиқ имтиёзлари натижасида қисқа муддатга савдонинг эркинлашуви ички бозорда нарх ўсишининг нисбатан секинлашишига хизмат қилган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев импортга тўсиқларнинг бекор қилиниши импорт харажатларини қисқартиришини ва истеъмолчиларни бойроқ қилишини таъкидлайди.

10 феврал 2022, 12:57

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.

4 феврал 2022, 11:11

Сенат гўшт ва ёғ импорти учун ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини узайтиришни маъқуллади

Сенаторлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ ва картошкани олиб кириш ва айланмаси учун берилган ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳукумат вакили апрелдан кейин нархларни қандай ушлаб туриш режалаштирилаётганини айтди.

27 январ 2022, 11:03 1

Айбсиз айбдорлар ёки Давлат солиқ қўмитасига бир нечта савол

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар қандай қилиб электрон ҳисоб-фактурада компания фаолиятининг муваффақиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган янги сирли устуннинг пайдо бўлишига олиб келганлиги, ушбу устуннинг қонун ҳужжатларига қай даражада мувофиқлиги ва ҚҚС тўловчилари дуч келаётган бошқа маъмурий муаммолар ҳақида Владимир Срапионов ёзади.

20 январ 2022, 15:25

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида

Ҳукумат бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт импорти ва сотувида ҚҚСнинг нол ставкасини 30 апрелгача узайтиришни режалаштирмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Jizzax Organic ва Promeat чорвачилик ва гўшт етиштириш соҳасида аҳволнинг қандай кечаётгани, ҚҚСдан озод қилиш қандай оқибатлар ва хавф-хатарларга олиб келиши, гўшт нархи ошишининг олдини олиш учун қандай муқобил ечим таклиф қилишлари ҳақида сўзлади.

11 январ 2022, 15:27

Баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари 4 ойга узайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди. Унга кўра, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2022 йил 30 апрелга қадар ҚҚСдан озод қилинади.

24 декабр 2021, 12:17

Гўшт, балиқ, картошка, ўсимлик ёғи учун ҚҚС имтиёзлари яна 4 ойга узайтирилиши мумкин

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлар, жумладан, ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, гўшт, тирик ҳайвонлар, балиқ ва картошка импорти ва реализацияси учун ҚҚС берилган имтиёзлар муддати 2022 йилнинг 30 апрелигача узайтириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.

11 ноябр 2021, 19:50

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 10 фоизга ошиши кутилмоқда

2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларининг ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси эса амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома бўйича хулоса берди.

26 октябр 2021, 12:12

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

Президент қарори билан 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

22 октябр 2021, 10:13

Сенат гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Сенаторлар йил охиригача гўшт маҳсулотлари, музлатилган балиқ, тирик ҳайвонлар ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Солиқ имтиёзлари ортидан бюджет 250 млрд сўмдан кўпроқ маблағни йўқотади.

19 октябр 2021, 11:22 2

31 декабргача гўшт ва картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш таклиф этилди

Депутатлар 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт, қорамол ва парранда, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишга оид қонунни қабул қилди.

13 октябр 2021, 18:15

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.

16 сентябрь 2021, 17:45

1,5 трлн сўмлик ҚҚС қасддан нотўғри ҳисобга олинган — ДСҚ

ДСҚ томонидан ўтказилган камерал текширувларда 16,5 мингдан зиёд юридик шахс томонидан 1,5 трлн сўмлик ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани аниқланди.

16 сентябрь 2021, 08:20

«Йўқотиш катта бўлмайди». Молия вазири ўринбосари — ҚҚС ва фойда солиғи ставкасини пасайтириш ҳақида

Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҚҚСни 12 фоиз, фойда солиғини 15 фоизга тушириш бюджет даромадлари шаклланишида катта йўқотишларга олиб келмаслигини маълум қилди. У камайган солиқ тушумларининг ўрнини қоплаш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталди.

9 сентябрь 2021, 11:36

2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга туширилади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2026 йил охиригача камбағалликни 2 баробар қисқартиришини таъкидлади. ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5%га туширилишини ҳам қайд этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун яна қатор режалар эълон қилинди.

7 июн 2021, 20:53

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)

Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.

10 май 2021, 16:47

9 вилоятда ёғ арзонлашди, Тошкентда эса қимматлашди — ИТИМ

Ўзбекистонда бир литр ўсимлик ёғи нархи ҳафта давомида 0,5 фоизга арзонлашиб, 19,1 минг сўмгачани ташкил этди, дея маълум қилди ИТИМ. Нархлар 9 вилоятда арзонлашган бўлса, Тошкент ва қолган ҳудудларда қимматлашишда давом этмоқда. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аввалроқ ҚҚС ставкасининг пасайиши хизмат ва товарларнинг арзонлашувига таъсир қилмаслигини таъкидлаган эди.

5 май 2021, 22:05

Кунгабоқар ёғининг божхона омборларида тўпланиши сунъий тақчилликни келтириб чиқариши мумкин — ИТИМ

Ўсимлик ёғи импортига ҚҚСнинг бекор қилиниши арафасида божхона омборларидаги кунгабоқар ёғи ҳажми бир ҳафта ичида 3500 тоннадан 6500 тоннага кўпайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бу сунъий тақчилликни келтириб чиқариб, нархларга таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг