«қонун» тегли мақолалар


5 август 2022, 15:21

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, солиқ маслаҳатчиси мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлашда кўмаклашиши, қолаверса, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вакил сифатида қатнашиши мумкин. Янги тартиб октябрдан кучга киради.

4 август 2022, 13:34

Очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчилари жаримага тортилади

Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.

23 июл 2022, 13:05

Ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда аҳолига сув транспортда етказиб берилади

Ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, аҳолининг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, ичимлик суви тармоқлари таъмирланаётганда ҳамда авариявий ҳолатларда аҳолига сув транспортда етказиб берилади.

30 июн 2022, 12:31

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент имзолаган ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисидаги қонун «халқни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришини» таъкидлади. Ҳужжат компенсация турларини белгилаб беради ва 3 млнга яқин уйни бузилишидан суғурталайди.

24 июн 2022, 10:25

Инсон аъзосини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлар 8 йилгача қамалиши мумкин

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, инсонни аъзоларини кўчириб ўтказишга розилик беришга мажбурлаганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Қолаверса, тана аъзолари олди-сотдиси ва уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга ҳам жавобгарлик тайинланмоқда.

13 июн 2022, 10:21

Ўзбекистонда референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилади

Депутатлар референдум тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Унга кўра, референдум ўтказувчи комиссиялар ваколатларини аниқлаштириш, комиссиялар қарорлари юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш, кузатувчиларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.

9 июн 2022, 17:43

Ўзбекистонда маҳаллий вино ва пивонинг чекланган рекламасига рухсат берилади

«Реклама тўғрисида»ги янги қонун билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пиво ва виноларни реклама қилишга рухсат берадиган қатор ҳолатлар белгилаб берилди. Бунгача мамлакатда алкоголли ичимликлар рекламаси бутунлай тақиқланган эди.

17 апрель 2022, 10:06

Давлат органларининг ахборот тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади

Президент «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, давлат органларининг ахборот ресурслари ва тизимлари мажбурий тартибда киберхавфсизлик экспертизасидан ўтказилади. ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган этиб белгиланди.

15 март 2022, 23:27

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қуйи палатага қайтариши кутилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, қонунни қайта кўриб чиқишга 7 та моддадаги камчиликлар ва очиқ қолган масалалар сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев эса бу нотўғри эканлигини айтиб, қонун қайтгудек бўлса, Қонунчилик палатаси ҳужжатни президентга тўғридан-тўғри киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

4 март 2022, 14:55

Энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин

Президент «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши мумкин. Талабгорлар географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилиши лозим. Ҳуқуқ 10 йил давомида амал қилади, географик кўрсаткични бошқа давлатларда ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин.

10 феврал 2022, 12:57

30 апрелгача ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи ҚҚСдан озод қилинди

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, соя данаги ва зиғир уруғини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича ҚҚС имтиёзлари 30 апрелга қадар узайтирилди. Бунга қадар имтиёз муддати 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабригача амалга қилганди.

9 феврал 2022, 15:28

Ўзбекистонда ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёшини 25 ёшгача ошириш таклиф этилди

Депутатлар ов қуролига эгалик қилишнинг минимал ёшини 21 ёшдан 25 ёшгача оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Ҳужжатда барча турдаги пневматик қуролга эгалик қилишни ички ишлар органларининг рухсатномаси орқали амалга ошириш ва фуқаро эгалик қилиши мумкин бўлган қуроллар сонини 3 дона билан чегаралаш таклифи ҳам илгари сурилмоқда.

2 феврал 2022, 16:21

Депутатлар ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратувчи яна бир қонунни маъқуллади

1 февраль куни Қонунчилик палатаси депутатлари ҳокимларнинг манфаатлар тўқнашувига шароит яратиб берувчи яна бир қонунни маъқуллади. Гап ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби ҳақида кетмоқда. Депутат Дониёр Ғаниев ҳоким компенсация ажратишни кўриб чиқиш масаласини ўзига-ўзи киритиши ва уни яна ўзи ҳал қилишини танқид қилди. Қуйи палата спикери эса ҳокимларнинг халқ депутатлар кенгаши раиси мақоми бекор қилинсагина, бу муаммо бартараф этилишини айтди. «Унгача шу, бошқа илож йўқ», — деди Нурдинжон Исмоилов.

12 январ 2022, 10:01

Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузганлар жаримага тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

4 январ 2022, 14:43 1

1 январдан автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ, 1 январдан бошлаб автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди. Ҳозирга қадар янги автомобиль харид қилинганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди.

23 декабр 2021, 23:40

20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди

Шавкат Мирзиёев 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилашга оид қонунни имзолади. Жорий йилнинг айни шу куни президент мамлакат ишбилармонлари билан учшарув ўтказган эди. Энди очиқ мулоқот ҳар йили бўлиб ўтади.

18 декабр 2021, 17:34

Фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Президент «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги қонунни имзолади, бу бутун мамлакатда умумий — 2 ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса — 4 ойгача фавқулодда ҳолат жорий этишга имкон беради. Фавқулодда чекловлар қаторига — коммендантлик соати, карантин, ОАВлар фаолияти ва фуқаролар ҳаракатланиши эркинлигини чеклаш, қолаверса, жамоат тартиби муҳофазасини кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.

10 декабр 2021, 17:39

Маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади

Президент фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қўшимчалар киритишга оид қонунни имзолади. Унга кўра, маҳалла аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қилганларни аниқлашда иштирок этади. Бундан ташқари, энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар бепул даволанади.

1 декабр 2021, 17:16

Автомобилнинг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жарима бекор қилинди

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. Бироқ, ҳаракат вақтида улардан дастурларни томоша қилишда фойдаланиш тақиқланганича қолмоқда.

1 декабр 2021, 10:33

Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг