«қонунчилик палатаси» тегли мақолалар


29 январ 2021, 16:55

Депутатлар сайлов кунини кўчиришга оид қонунни қабул қилди, ҳужжат Сенатга юборилади

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишга оид қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилади. Агар Сенат ҳам ушбу қонун лойиҳасини маъқуллаб, президент имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

26 январ 2021, 23:54

2020 йилги Давлат дастурининг 78 та банди ижроси тўлиқ таъминланмаган

Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.

25 январ 2021, 23:57

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчиришга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

18 ноябр 2020, 13:27

Бир ойда 10 трлн сўм солиқ тушади, ортиқча тўланган 126 млрд сўм, бу — нормал рақам — ДСҚ раиси

Қонунчилик палатаси депутатлари 9 ойда ортиқча тўланган 126 млрд сўм солиқни қайтариш масаласи билан қизиқишди. «Бир ойда 10 трлн солиқ тушумлари тушади, ортиқча тўланган 126 млрд сўм бу нормал рақам», — деди ДСҚ раиси Шерзод Қудбиев. У, шунингдек, ортиқча тўланган солиқ тадбиркорлик субъекти мурожаати ёки судни қарори билан қайтарилишини маълум қилди.

18 ноябр 2020, 12:14

9 ойда табиий газни қазиб олиш 19,6 фоизга, газ канденсати эса 34,7 фоизга камайган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 9 ойда табиий газни қазиб олиш 19,6 фоизга, газ канденсати эса 34,7 фоизга тушгани, бу дунё бозоридаги талаб камайиши туфайли кузатилгани айтилди. Депутат Мақсуда Ворисова, — «Ички бозорда талаб кундан-кунга ошиб бораяпти, тадбиркорларни ҳам қиш олдидан газ тармоғидан узишга мажбур бўлаяпмиз, бунга қандай изоҳ берасизлар», — дея савол берди. Энергетика вазири ўринбосари қўшма корхоналар экспортни тўхтатгани ва ишлаб чиқариш шунинг ҳисобига қисқарганини маълум қилди.

18 август 2020, 13:10

Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини таъқиқлаш таклиф этилди

Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини таъқиқловчи қонун лойиҳаси таклиф этилмоқда. Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган лойиҳага кўра, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг