«қозоғистон» тегли мақолалар


5 январ 2022, 18:37 1

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Хавфсизлик кенгашига раислик қилишни бошлади, Нурсултон Назарбоев ушбу лавозимга бир умрга тайинланган эди. Тоқаев кенгаш раиси сифатида иложи борича қаттиққўллик билан ҳаракат қилишини маълум қилди. «Бу менга ўзлари ва оилаларининг ҳаётларини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган фуқароларимизнинг хавфсизлиги масаласи», — деди у. Президент пойтахтда қолиб, тез орада Қозоғистонни сиёсий трансформация қилиш бўйича янги таклифларни тақдим қилишини таъкидлади.

5 январ 2022, 09:14

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Мангистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

5 январ 2022, 03:11

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.

5 январ 2022, 01:09 1

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти ватандошларига йўллаган видеомурожаатида намойишлар иштирокчиларини «ақл билан иш кўришга, ички ва ташқи иғволарга берилмасликка, митингчилар ва ўзбошимчаликлар эйфориясига учмасликка» чақирди. «Ҳукумат қуламайди. Бироқ, бизга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот керак», — деди у.

5 январ 2022, 00:12

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти

«Газета.uz» манбалари ва Қозоғистондаги ОАВлар мамлакатда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаётганини маълум қилди. Айрим ҳудудларда эса норозилик намойишлари давом этмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчилардан «бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни» сўради ва ижтимоий-иқтисодий характердаги талабларни кўриб чиқишга ваъда берди.

4 январ 2022, 14:29

Қозоғистоннинг Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси газ нархи ошишига қарши намойишга чиқди

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик акцияларида иштирок этди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев муаммога «ўзаро мақбул ечим» топиш мақсадида Ақтауда ҳукумат комиссияси иш бошлаганини маълум қилди.

29 декабр 2021, 22:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Францияда бир суткада 180 мингга яқин коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилгани, Япониянинг «соғлом узоқ умр кўриш» бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани, АҚШнинг Украина билан боғлиқ вазият туфайли самолёт ташувчи кемасини Ўртаер денгизида қолдиргани, Қозоғистоннинг ўлим жазосини бутунлай бекор қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 декабр 2021, 11:42

Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 28,6 мингдан зиёд енгил автомобиль экспорт қилди

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган. Кейинги ўринларда Украина (744 та), Россия (448 та), Озарбайжон (253 та), Тожикистон (72 та) ва Қирғизистонга (30) машиналар етказиб берилган.

24 декабр 2021, 21:03

Қозоғистондан Ўзбекистонга янги магистраль йўл қурилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 280 километрлик янги автомобиль ва темир йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур йўлнинг Марказий Осиё давлатларини Қозоғистоннинг жанубий, марказий ва шимолий ҳудудлари орқали Россия билан бирлаштириши кутилмоқда

3 декабр 2021, 16:33

Шавкат Мирзиёевнинг сайловдан кейинги биринчи давлат ташрифи Қозоғистонга бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5−6 декабрь кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу октябрдаги сайловдан кейин биринчи давлат ташрифи ҳисобланади.

1 декабр 2021, 23:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

Бишкекда мухолифатчи партия етакчисига ҳужум уюштирилгани, АҚШда мактабда содир бўлган отишмада уч ўқувчи ҳалок бўлгани, Москва COVID-19'га қарши курашда инновациялар бўйича Европада биринчи ўринни эгаллагани, Нур-Султонда олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликка сотган шахс қўлга олингани, Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев тасвирланган янги банкноталар муомалага чиқарилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 декабр 2021, 19:22

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев тасвирланган янги банкноталар муомалага чиқарилади

Қозоғистонда Миллий банк томонидан давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Нурсултон Назарбоев сурати туширилган, номинал қиймати 20 минг тенге бўлган банкноталарни муомалага чиқаради. Шу билан бирга, 2015 йил намунасидаги номинал қиймати ушбу миқдорда бўлган тўлов воситалари ҳам қонуний бўлиб қолади. Пуллар декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида муомалага чиқарилади.

22 ноябр 2021, 23:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

2022 йил март ойининг ўзида Европада коронавирусдан 500 минг кишининг вафот этиши мумкинлиги, Висконсиндаги парад пайтида автомобиль одамларни босиб кетгани, Нидерландиядаги тартибсизликлар чоғида 100 дан ортиқ кишининг қўлга олингани, Pfizer ва BioNTech компаниялари болалар учун вакциналар самараси 100 фоиз эканини қайд этгани, Қозоғистонда сув омбори тўғонининг ёрилиб кетгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 ноябр 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украинада COVID-19 дельта штаммининг 11 варианти аниқлангани, Польша 15 декабрдан Беларус билан чегарада тўсиқ қуришни бошлаши, Қозоғистонда уй портлаши оқибатида 10 кишининг яралангани ва 3 кишининг ҳалок бўлгани, Автрия ва Венгрияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 ноябр 2021, 15:46

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев йил охиригача Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда келишувга эришилди.

15 ноябр 2021, 16:16

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сурхондарёда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қуролли кучларининг ҳамкорликдаги ўқув машқлари 17−24 ноябрь кунларида «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда Су-30СМ қирувчилари, ҳарбий самолётлар ва учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган.

4 ноябр 2021, 10:54

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».

2 ноябр 2021, 15:07

Facebook Қозоғистон ҳукуматига контентни белгилашга рухсат берганини рад этди

Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳисоботи тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим этгани ҳақидаги хабарни рад этди. Компания вакили таъкидлашича, «Meta Platforms Қозоғистон қўшма деб атаган баёнотни эълон қилмаган». Қозоғистон ахборот вазири эса баёнот компаниянинг минтақавий офиси раҳбарияти билан келишинганлигини таъкидлади.

1 ноябр 2021, 22:44

Facebook Қозоғистон ҳукуматига зарарли контентни тўғридан-тўғри белгилашга рухсат беради

Meta Platforms Қозоғистон ҳукуматига ўзининг контент ҳақида ҳисобот тизимидан фойдаланиш имкониятини тақдим қилди. Бунга Қозоғистон ҳукуматининг миллионлаб маҳаллий фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқни блоклаб қўйиш билан таҳдид қилганлиги сабаб бўлган. Танқидчилар мамлакат ҳукуматини цензуранинг янги воситаларига эга бўлишга интилаётганликда айбламоқдалар.

14 октябр 2021, 14:17

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди

2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг