«қозоғистон» тегли мақолалар


22 феврал 2022, 17:57

Қозоғистондаги митинглар сабаб 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Қозоғистонда рўй берган оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинганларнинг 18 нафарини хориж фуқаролари, шу жумладан 14 нафарини ўзбекистонлик ташкил этмоқда, деб хабар берди Қозоғистон омбудсмани.

22 феврал 2022, 16:33

Қозоғистон Украинадаги вазият оқибатларига қарши таъсир чораларини кўриш режасини ишлаб чиқмоқда

Қозоғистон президенти «ҳарбий-сиёсий ва санкция қарама-қаршилиги натижасида халқаро вазиятнинг муқаррар ёмонлашувининг салбий оқибатлари»га тезкорлик билан таъсир чораларини кўриш учун инқирозга қарши режани ишлаб чиқишни топширди.

13 феврал 2022, 16:15

Олмаотада яна митинг ўтказилди

13 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мустақиллик монументи олдида 700 га яқин одам хотира митингига тўпланди. Улар қўлларида «Бегуноҳларга озодлик», «Халқ террорчи эмас», «Қонли январни унутмаймиз ва кечирмаймиз», «Огоҳлантирмасдан ўт очиш — бу халққа қарши жиноятдир» каби баннерлар ва плакатлар билан норозиликларини билдирмоқда. Президент халққа яна мурожаат йўллади.

9 феврал 2022, 18:25

Нурдинжон Исмоилов Қозоғистоннинг II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистонга ташрифи давомида II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси президент Касим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлиб, Қозоғистон Парламенти Мажлисида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.

8 феврал 2022, 14:55

Энергия ресурсларни ўзбек-қозоқ божхонасидан олиб ўтишни назорат қилишга оид битим тасдиқланиши мумкин

2021 йил 6 декабрь куни Нур-Султонда имзоланган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида энергия ресурсларини божхона чегарасидан қувур транспортида ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтишни биргаликда божхона назоратидан ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш кутилмоқда. Тегишли президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

1 феврал 2022, 23:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина армиясининг 100 минг кишига кўпайтирилиши, Туркия Марказий банки ставкаларни пасайтиришда давом этиши, The New York Times Wordle ўйинини сотиб олгани, Қозоғистонда вазир ва депутатлар маошлари оширилмаслиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 январ 2022, 23:31

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг россиялик дипломатларни Киевдан эвакуация қилиши мумкинлигини айтгани, АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтириши, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистондаги Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги ҳукмрон «Нур Отан» партияси раислигига сайлангани, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юз берган тўқнашувда 2 киши ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 январ 2022, 15:56

Қозоғистон электр энергиясидаги узилиш Сирдарё ИЭС туфайли рўй берганини тасдиқлади

Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқлари оператори минтақа энергия тизимидаги узилишлар Ўзбекистондаги Сирдарё ИЭСда содир бўлган қисқа туташув туфайли юз берганини яна бир марта тасдиқлади.

28 январ 2022, 12:13 1

Марказий Осиё зулматда. Аварияга нима сабаб бўлди, у такрорланиши мумкинми, энергия ҳалқаси қандай тузилган?

25 январь куни Марказий Осиё энергетика тизимида улкан авария юз берди. У Ўзбекистонда электр станциялари, газ конлари, аэропортлар, вокзаллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг тўхташига олиб келди. Сиёсатшунос, электр энергетикаси бўйича эксперт Пётр Своик «Газета.uz» га берган интервьюсида ушбу коллапснинг юз бериши сабаблари, минтақа энергия ҳалқаси қандай тузилишга эгалиги, АЭС қурилиши вазиятни ўзгартириши мумкин-мумкинмаслиги ва ушбу инқироз яна такрорланиши эҳтимоллари ҳақида сўзлади.

21 январ 2022, 22:50

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг янги иқтисодий йўналишини тақдим этди

Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлар билан учрашувда халқаро аудиторларга таяниб, мамлакат бойлигининг ярми бор-йўғи 162 кишига тегишли эканлигини маълум қилди. «Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут қабул қилиб бўлмайдиган даражага етди», — деди у.

21 январ 2022, 18:07

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.

21 январ 2022, 17:43 1

Cobalt 2021 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

2021 йил давомида Қозоғистонда 29 мингдан ортиқ Chevrolet машиналари харид қилиниб, компания мамлакат бозорида энг кўп машина сотган брендга айланди. Қозоғистонликлар кўпроқ Cobalt (14605) ва Nexia (10809) автомобилларини харид қилишган.

20 январ 2022, 17:46

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш қолаверса, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

18 январ 2022, 13:11

Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди

2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон Қозоғистондан 639 млн доллар қабул қилиб олган, 102 млн доллар маблағ эса қўшни мамлакатга жўнатилган. Шу тариқа Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистон ҳисобига тўғри келмоқда.

17 январ 2022, 23:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Индонезиянинг янги пойтахти Нусантара деб номлангани, Швецияда омикрон штаммининг янги мутацияси аниқлангани, Абу-Дабида дрон ҳужуми оқибатида уч кишининг ҳалок бўлгани, Нурсултон Назарбоевнинг жияни ва куёвлари ўз лавозимларини тарк этишгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

13 январ 2022, 14:04

Олмаотада КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди

КХШТ тинчликпарвар контингентини Олмаотадан олиб чиқиш бошланди. Қозоғистон мудофаа вазири номидан ҳарбийларга миннатдорчилик билдирилди, айримлари «Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун» медаллари билан тақдирланди.

11 январ 2022, 13:41

Алихан Смаилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди

Асқар Мамин истеъфога чиққанидан кейин Қозоғистон ҳукумати раҳбари вазифасини бажариб келаётган Алихон Смаилов мамлакат бош вазири этиб тайинланди.

10 январ 2022, 22:00

10 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қозоғистонга таъзия билдирган Шавкат Мирзиёев, Навоийда фуқароларни калтаклаган қора ниқобли шахслар, мактабларда ёзги таътил муддати ўзгармаслиги, Омикрон аниқланган шахс келган самолётда 200 киши бўлганлиги, Қозоғистондаги вазият туфайли импорти кечикаётган гўшт, қатъий карантин режалаштирилмаганлиги, ниқобсиз фуқароларга жарима қўлланилмаслиги ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 10 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

10 январ 2022, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда ёнғин оқибатида 19 кишининг ҳалок бўлгани, Европа мамлакатлари АҚШнинг Россияга қўлламоқчи бўлган санкцияларидан хавотирда экани, Қозоғистонда Жамбил вилояти полиция бошлиғи ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси полковнигининг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

10 январ 2022, 17:59

«Гап давлат тўнтаришига уриниш ҳақида кетмоқда» — Қосим-Жомарт Тоқаев

Қозоғистон бутун мустақиллик тарихидаги энг оғир инқирозни бошидан кечирди, бу давлат тўнтаришига уриниш эди, деди КХШТ саммитида президент Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг фикрича, асосий зарба Олмаотага қаратилган эди, шаҳарнинг қулаши жанубни, кейин эса бутун Қозоғистонни эгаллашга йўл очарди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг