«қозоғистон» тегли мақолалар


27 август 2022, 12:07

Қозоғистонда «Тошкент — Бишкек» автобуси ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида «Тошкент — Бишкек» автобуси йўлдан чиқиб кетди. 12 киши оғир яраланган.

15 август 2022, 13:27

Қозоғистон нефтни Озарбайжон орқали ташиш ҳақидаги хабарларни рад этади

Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков Қозоғистоннинг куздан бошлаб Баку-Тбилиси-Жайҳан йўналиши бўйича нефть ташиш нияти ҳақидаги маълумотни рад этди. Аввалроқ Reuters Қозоғистон ҳукумати нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб экспорт қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эди.

12 август 2022, 23:44

Reuters: Қозоғистон нефтнинг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб ташиш ниятида

Қозоғистон ўз нефтининг бир қисмини Россия ўз қувурларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилгани боис муқобил йўллар орқали сотишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Reuters. Бунинг учун Озарбайжоннинг энг йирик нефть қувуридан фойдаланишни ҳам кўзламоқда.

10 август 2022, 18:21

Қозоғистондан Ўзбекистонга 300 тоннага яқин АИ-95 бензинини ноқонуний олиб киришга ҳаракат қилинди

Қозоғистонда бошқа юк ниқоби остида мамлакатдан Ўзбекистонга 280 тонна АИ-95 бензинини олиб чиқишга уринишнинг олди олинди. Хориж компанияси фойдасига республикадан жами 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлган.

27 июл 2022, 21:53

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди

Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.

16 июл 2022, 10:56

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этди, уч нафари жароҳатланди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Икки нафари вафот этган, уч нафари шифохонада. Ўзбекистон ФВВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистон расмийлари билан алоқада.

14 июл 2022, 13:13

Қозоғистон Россия бозорини тарк этган компанияларни жалб қилмоқчи

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россияда ўз фаолиятини тўхтатган ёки ушбу бозорни бутунлай тарк этган йирик хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди.

12 июл 2022, 14:20

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита чегара божхона пункти очилди

Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғлайдиган «Малик» ва «Оқолтин» чегара божхона пунктлари фаолияти қайта тикланди. Улар фақат куннинг ёруғ вақтлари ишлайди.

3 июл 2022, 16:20

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баноёт берди

Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

3 июл 2022, 13:04

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди

3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».

2 июл 2022, 16:49

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.

24 июн 2022, 12:58

МО давлатлари ва Россия хавфсизлик кучлари халқаро наркогуруҳ фаолиятига чек қўйди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 ой мобайнида махсус операция ўтказди. Натижада 8 та нарколаборатория ва қарийб 30 кг синтетик наркотик модда мусодара қилинди. Ойига 200 кггача наркотик ишлаб чиқарган гуруҳнинг 20 дан ортиқ аъзоси қўлга олинди.

15 июн 2022, 16:02

Қозоғистондаги йирик аварияга ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси сабаб бўлгани айтилмоқда

Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетишига сабабчи бўлган юк машинасини Ўзбекистон фуқароси бошқаргани айтилмоқда. У юк автомобиллари ҳаракати тақиқланган довондан ўтаётганда бошқарувни йўқотган ва тўхтаб турган 4 та транспорт воситасига урилган.

15 июн 2022, 09:56

Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган яна бир автобус аварияга учради

Чоршанба куни тонгда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юк машинаси иккита йўловчи автобуси ва битта енгил автомобиль билан тўқнашди, оқибатда уларда ёнғин чиқди. Натижада автобуснинг бирида бўлган 31 нафар ўзбекистонликдан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

14 июн 2022, 12:43

Қозоғистондан 31 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 51 нафар хориж фуқароси доривор кавракларни йиғиш билан шуғуллангани аниқланди, уларнинг 31 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Суд қарори билан улар миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинди.

6 июн 2022, 18:02

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонни референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

6 июн 2022, 10:04

Қозоғистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунланди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум якунлангани ва унда 7,9 млн фуқаро (сайловчиларнинг 86,06%) қатнашганини маълум қилди. Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 77,18 фоиз сайловчи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган, 18,66 фоизи эса қарши овоз берган.

24 май 2022, 17:05

Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади. Томонлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва прогнози бўйича маълумотлар алмашади, уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

19 май 2022, 13:42

Тожикистонга КХШТ қўшинлари киритилиши мумкин

КХШТ қўшинлари Қозоғистон мисолида Тожикистонга Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги вазиятни юмшатиш мақсадида киритилиши мумкин. Қирғизистонлик эксперт Артур Медетбековнинг фикрича, Тожикистон раҳбари вазият ташқи террорчилар томонидан издан чиқарилаётганини исботласа Эмомали Раҳмон режимини сақлаб қолиш учун КХШТ қўлланилиши мумкин.

19 май 2022, 12:42

Наманганда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс 4 йилга қамалди

Наманганлик 22 ёшли фуқаро Telegram тармоғи орқали ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилишда гумонланади ва ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг телефонини текшириш учун олиб қўяди. Бундан хавфсираган айбланувчи Фарғона орқали Қирғизистонга қочиб кетишга уринганида ушланди. У воқеа қандай бўлгани ва кимдан маслаҳат олиб турганини сўзлаб берди. Суд унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг