«қирғизистон» тегли мақолалар


5 октябр 2020, 12:46

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.

4 сентябрь 2020, 12:03

Қирғизистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмасини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Сўнгги уч йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсиб, 2019 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич 818,4 млн долларни ташкил этди.

1 сентябрь 2020, 17:46

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилади

1 сентябрдан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктлари очилади. Охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус тести (ПЗР) манфий чиққанлар карантинга олинмайди.

3 август 2020, 15:46

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди

Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 45 тонна хлор, 200 дона пирометр ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берди. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларга тенг.

7 июл 2020, 17:55

Фарғона Боткенга коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар тақдим этди

Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен вилоятига коронавирус тестлари ва тиббий асбоб-ускуналарни ўз ичига олган гуманитар ёрдам юборди.

24 июн 2020, 13:33

Москвага учган Қирғизистон делегацияси аъзолари орасида коронавирус аниқланган

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан Россияга учиб келган делегациясининг икки нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланигани сабабли президент Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этмади.

23 июн 2020, 16:18

Алмазбек Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди — видео

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда жиноий авторитет ҳисобланадиган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги учун коррупцияда айбланиб, 11 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг