«қирғизистон» тегли мақолалар


23 декабр 2020, 18:28

Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди

Қирғизистонда қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси фойдаланишга топширилди.

9 декабр 2020, 13:59

Ўзбекистон ва Қирғизистон 50 млн долларлик капиталга эга инвестицион жамғарма тузади

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари ўртасидаги учрашувда томонлар устав капитали 50 млн долларга тенг бўлган қирғиз-ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга келишиб олишди.

19 ноябр 2020, 11:30

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.

16 ноябр 2020, 11:07

Ўзбекистон Қирғизистонга яна бир гуманитар ёрдам жўнатди

Ўзбекистон Қирғизистонга яна бир гуманитар ёрдам жўнатди. Жўнатилган ёрдам таркибига бир марталик қўлқоплар, ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, COVID-19 тестлари, ремдисевир ва бошқалар киритилган.

4 ноябр 2020, 19:24

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

4 ноябр 2020, 11:04

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев истеъфо берди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.

21 октябр 2020, 16:49

Қирғизистонда иқтисодий амнистия эълон қилинди

Қирғизистон президенти в. б. Садир Жапаров иқтисодий амнистия эълон қилди ва коррупцияга алоқдор амалдорларга, собиқ давлат хизматчиларига, мансабдор шахсларга ва тадбиркорларга ноқонуний равишда олинган мол-мулкни давлат ғазнасига қайтариш учун 30 кун муҳлат берди.

21 октябр 2020, 13:46

Қирғизистонда ташқи қарзни оддий фуқаролар ҳисобидан тўлаш таклиф қилинди

Қирғизистон парламенти депутати фуқаролардан пул йиғиш ва мамлакатнинг ташқи қарзини тўлашни таклиф қилди. Ушбу таклиф мамлакат ташқи қарзини оддий фуқаролар ҳисобига тўлашга қаратилган биринчи уриниш эмас.

16 октябр 2020, 10:58

Қирғизистонда парламент ва президент сайловларининг тахминий саналари эълон қилинди

Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.

15 октябр 2020, 20:39

Садир Жапаров ўзини Қирғизистон президенти в. б. деб эълон қилди

Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров ўз тарафдорлари олдида ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Маълум бўлишича, лавозимига тушдан кейин киришган парламент спикери президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққани дан сўнг мамлакат раҳбари ваколатларини бажаришдан бош тортган.

15 октябр 2020, 13:42

Қирғизистон президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.

13 октябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон президентининг бош вазирни тайинлаш тўғрисидаги қарорни ноқонуний деб элон қилиши, Кипр «олтин паспорт» дастурини бекор қилиши, ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини тўғрисидаги баёноти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 октябр 2020, 17:00

Бишкекда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

Қирғизистон президенти оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Бишкекда фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Шаҳарга қўшинлар киритилиб, блокпостлар ўрнатилади.

9 октябр 2020, 14:18

Қирғизистон ҳукумати ва бош вазири истеъфога чиқарилди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бош вазир Кубатбек Бороновнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқарилганини англатади, аммо ҳукумат янги бош вазир жамоа шакллантирмагунча ишлашда давом этади.

9 октябр 2020, 11:33

Сооронбай Жээнбеков мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёр

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қирғиз халқига навбатдаги мурожаатида ижро ҳокимиятининг қонуний раҳбарлари тасдиқланиб, мамлакат қонунийлик йўлига қайтиши биланоқ истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди.

8 октябр 2020, 13:47

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди

Қирғизистонда маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегаралараро тўлов тизимлари, шу жумладан SWIFT тизими фаолияти тўхтатиб қўйилди. Аввалроқ банкларга фаолиятини тўхтатиб туриш, 8 октябрдан бошлаб эса соат 15:00 гача ишлаш тавсия қилинган.

6 октябр 2020, 23:23

Қирғизистонда парламент спикери ва бош вазир истеъфога чиқди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.

6 октябр 2020, 22:41

Ўзбекистон Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашувига умид қилади — ТИВ

Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.

6 октябр 2020, 14:57 2

Ўзбекистон Қирғизистондан киришни чеклади (аниқлик киритилди)

6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.

6 октябр 2020, 14:08

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг