«қирғизистон» тегли мақолалар


23 декабр 2021, 11:20

Отабек Умаров Қирғизистон фахрий ёрлиғи билан тақдирланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё MMA Конфедерацияси раҳбари, Осиё олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

21 декабр 2021, 22:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чилида янги президент сайлангани, Қирғизистонда ички қўшинлар қўмондонининг катта миқдордаги давлат мол-мулкни ўғрилашда гумонланиб қўлга олингани, Пентагон 100 га яқин америкалик ҳарбийларни экстремистик ҳаракатларда айблаб ҳибсга олгани, Илон Маскнинг 11 млрд доллар солиқ тўлашини маълум қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 декабр 2021, 23:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Парижда қуролланган эркакнинг икки аёлни гаровга олгани, Қирғизистон собиқ президент Акаевга нисбатан жиноий таъқибни тўхтатгани, Филиппинда тўфон қурбонлари сони 200 кишига етгани, Нидерландияда омикрон туфайли локдаун эълон қилингани, Турк лирасининг тарихий антирекордини янгилагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 декабр 2021, 18:30

Қирғизистон президенти футзал турнирида тўпурар бўлди

Қирғизистон футболининг 100 йиллигига бағишланган футзал бўйича ўртоқлик турнирида мамлакат президенти Садир Жапаров ҳам қатнашиб, жами 9 та гол уриб, турнир тўпурари бўлди. Бироқ давлат раҳбарининг жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

15 декабр 2021, 18:06

Аскар Акаев Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасида сўроқ қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев «Қумтор» иши бўйича гувоҳ сифатида Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига чақирилди. Сўроқ тафсилотлари ошкор қилинмади.

4 декабр 2021, 00:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

COVID-19 омикрон штаммининг 38 та давлатда аниқлангани, АҚШнинг авторитар режимлар кузатув ва репрессия учун фойдаланиши мумкин бўлган технологиялар экспортини чеклаётгани, «Толибон»нинг аёллар ҳуқуқлари бўйича махсус фармон чиқаргани, Садир Жапаровнинг депутатлар ойлигини пасайтириб, хизмат машиналаридан маҳрум қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 ноябр 2021, 22:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Португалия ва Шотландияда COVID-19'нинг янги омикрон штамми билан зарарланиш ҳолатлари аниқлангани, Қирғизистонда беш партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгани, Истанбулдаги кучли бўронлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, Туркманистон биринчи хонимининг илк сурати тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 ноябр 2021, 11:56

Қирғизистонда парламент сайлови: беш партия сайловни қайта ўтказишни талаб қилмоқда

Якшанба куни Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтди. МСК сайтидаги техник носозлик кўпчиликда расман келтирилган рақамларнинг тўғрилигига шубҳа уйғотди. Мамлакатнинг 5 та партияси етакчилари «парламент сайловлари натижалари сохлаштирилгани» туфайли сайловни қайта ўтказиш, қолаверса, Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқаришни талаб қилмоқда.

26 ноябр 2021, 21:31

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистонда давлат тўнтаришининг тўхтатиб қолингани, Россиянинг Кузбасс вилоятидаги конда юз берган фалокатда ҳалок бўлганлар сонининг 52 кишига етгани, Пекиннинг туғилишни рағбатлантириш учун янги чораларни жорий қилаётгани, Швецияда бош вазирликка сайланган илк аёлнинг 7 соатда истеъфога чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

26 ноябр 2021, 15:30

Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш тўхтатилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш тўхтатилди. Гумонланувчилар парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг «айрим сиёсий кучлар, жумладан, сайловда мағлуб бўлганлар кўмагига таяниб» Бишкекда оммавий норозилик намойишлари уюштиришни режалаштиргани айтилмоқда.

17 ноябр 2021, 16:41

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер қимирлаши кузатилди

Қирғизистонда кузатилган зилзила Ўзбекистон ҳудуларида ҳам сезилди. Жумладан, Хонободда 3−4 балл, Қўрғонтепада 3 балл, Жалақудуқда 3 балл, Пахтаободда 3 балл, Асакада, Норин, Марҳамат ва бошқа туманларда 2 баллик силкинишлар қайд этилди.

4 ноябр 2021, 10:54

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».

27 октябр 2021, 21:16

Жаҳон янгиликлари дайжести

Жаҳон банкининг Суданга ёрдам беришни тўхтатгани, Telegram тез орада реклама платформасини ишга тушириши, Полша Европа Иттифоқи қонунларига амал қилмагани учун кунига 1 млн евродан жаримага тортилгани, Қирғизистонда қишлоқ хўжалиги вазирининг ҳозирги ва собиқ ўринбосарлари ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 октябр 2021, 21:15

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистон ҳукуматининг истеъфоси, Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида умумий ҳаво макони тўғрисидаги битим имзолангани, Хитойда сув тошқинлари оқибатида 30 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 октябр 2021, 19:13

Қирғизистонда электр энергиясини тежаш учун кўча чироқларини ёқиш тақиқланди

Қирғизистон Миллий энергохолдинги мамлакатда энергетика инқирози кузатилаётгани ортидан номаиший истеъмолчилар, жумладан кафе ва дўконларга куз-қиш мавсумида кўча чироқлари ва реклама ёриткичларини ёқишни тақиқлади.

15 сентябрь 2021, 15:33

Ўзбекистон Қирғизистондаги театрни таъмирлашга 5 млн доллар сарфлайди

Қирғизистонда Бобур номидаги Ўш академик ўзбек мусиқали драма театрида реконструкция ишлари бошланди. Мажмуадаги қиймати 5 млн долларлик бўлган ишларни Ўзбекистон молиялаштиради.

6 сентябрь 2021, 23:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Гвинеяда ҳарбийларнинг исён уюштиргани, Грецияда Иқлим инқирози вазирлигининг тузилгани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 август 2021, 18:27

Аскар Акаев нима учун Қирғизистонга қайтганини маълум қилди

Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ДМХҚдаги сўроқдан кейин «Кумтор» олтин кони тўғрисидаги иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакатга келганини маълум қилди.

2 август 2021, 16:25

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев Бишкекка олиб келинди

«Кумтор» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция фактларини тергов қилиш доирасида қидирувга берилган Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев Бишкекка олиб келинди.

24 июл 2021, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aфғонистоннинг 31 та провинциясида комендантлик соати эълон қилингани, Австралия ва Франциядаги норозилик намойишлари, коронавируснинг янги штамми аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг