«қарор лойиҳаси» тегли мақолалар


24 ноябр 2020, 12:39

Электр энергиясини фақат олдиндан тўлов асосида етказиб бериш таклиф этилди

2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилиши мумкин.

28 октябр 2020, 14:55

Мардикорлар учун Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилиши мумкин

Кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ушбу марказларда бир марталик ишга ёлланувчиларга меҳнат қуроллари ва махсус кийимлар берилади, уларнинг манфаати ҳимоя қилинади ва иш топишда кўмаклашилади. Ишчи ва иш берувчининг онлайн мулоқоти учун «Mening ishim» буюртмалар биржасини яратилади.

2 сентябрь 2020, 16:26

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин

Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

6 июл 2020, 11:20

Цементни «яшил йўлак» тизими орқали импорт қилиш режалаштирилмоқда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага «яшил йўлак» тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Кўзланган тартибга кўра, олиб кирилаётган цементни сертификатлаштириш, лаборатория синовидан ўтказиш белгиланган. Номувофиқ цемент олиб кирган тадбиркорга жавобгарлик тартиби ҳам белгиланган.

1 июл 2020, 11:14

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг