«ўзбек тили» тегли мақолалар


14 сентябрь 2021, 10:49

Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар пайдо бўлди

Россия пойтахтидаги «Лесопарковая» метро бекатида ўзбек ва тожик тилларидаги йўл кўрсаткичлар пайдо бўлди. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.

31 август 2021, 16:49

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани,бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.

5 июл 2021, 18:31 1

Бош вазир лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. 1 августга қадар давлат органлари барча кўчалар, пешлавҳалар ва турли блакларнинг лотин ёзувида бўлишини таъминлаши керак. Олдинроқ ушбу вазифани 2022 йил декабрига қадар бажариш кўзланган эди.

11 май 2021, 11:41

Таълим тили хорижий тилда бўлган синфларда «Ўзбек тили» ҳам чет тили каби кўникмаларга бўлиб ўргатилади

Янги ўқув йилидан «Ўзбек тили»ни ўқитишда 4 кўникмага таянилади. Энди таълим тили ўзга тилда бўлган синфларда давлат тили — ўзбек тили ҳам чет тили каби ўргатилади. Миллий ўқув дастури асосида ўзга миллат вакиллари учун 2-синф «Ўзбек тили» дарслиги яратилди.

1 май 2021, 12:27 3

Давлат тили атрофидаги баҳслар — fact-checking

Давлат тили тўғрисидаги баҳс ва мунозараларда турли хил хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилиги ва талаблари мисол қилиб келтирилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу давлатлар тажрибасини fact-checking асосида таҳлил қилди.

29 апрель 2021, 18:00 2

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат органларига фақат давлат тилида мурожаат қилиш таклифи маъқулланмаганлиги ижтимоий тармоқларда ва депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Давлат тили мақоми бўйича халқаро тажриба, ўзбек тилини ўрганиш бўйича шароитлар ва давлат тили мавқеи тўғрисида — «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг мақоласида.

28 апрель 2021, 12:50 2

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.

21 апрель 2021, 11:34 3

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.

16 апрель 2021, 08:47 9

Ўзбекнинг боласи ўзбек қадриятлари билан тарбия кўрсин, саводини ўзбек тилида чиқарсин — Алишер Қодиров

Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ўзбекларнинг янги авлоди таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда ўзлигини англамайдиган, она тилини билмайдиган ҳолда вояга етаётганини фожиа деб атади.

20 октябр 2020, 20:13

Ўзбек тилини янада ривожлантиришга оид президент фармони имзоланди

Президент фармони билан 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

14 июл 2020, 16:53

Хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи янги дарслик ишлаб чиқилди

Чет элликларга ўзбек тилини ўргатишга мўлжалланган янги «Ўзбекона» дарслиги ишлаб чиқилди. Қўлланма аудиолар ва қўшимча материаллар билан бойитилган бўлиб, бошланғич А1 даражани эгаллаш имконини беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг