«ёшлар ишлари агентлиги» тегли мақолалар


13 май 2022, 18:18 1

Ўзбекча Википедиянинг фаол муҳаррирларига 50 млн сўмгача пул берилади

Ўзбекистонда интернетда ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган WikiStipendiya марафонига старт берилди. Ўзбекча Википедиянинг энг фаол муҳаррирлари 50 млн сўмгача бир марталик стипендияни қўлга киритиши мумкин. Апрель ойида Википедиянинг ўзбекча саҳифалари 14,6 млндан ортиқ маротаба кўрилган.

5 январ 2022, 13:18

Май ойидан бери ёшларнинг 5,2 млрд сўмлик халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилинган

1 майдан бери 2848 нафар ёшларга халқаро имтиҳонлар учун харажатлари компенсация қилинди. Бунда жами 5 млрд 218 млн сўмдан ортиқ харажат қоплаб берилган. Компенсация олганларнинг қарийб 92% IELTS имтиҳонини топширган. Ҳудудлар бўйича энг кўп компенсация Тошкент шаҳри ёшларига тўланган.

17 декабр 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

6 декабр 2021, 19:08

18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади

Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, 18 декабрдан 25 декабргача «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Форумдан мақсад ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш эканлиги айтилди. Таклифлар yoshlarforumi.uz платформасида эълон қилинади. Ёшларнинг энг яхши таклифлари ҳукуматга олиб кирилади.

6 декабр 2021, 16:32

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.

15 апрель 2021, 09:12

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича ва 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та имтиҳон тизими бўйича имтиҳонларда юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

18 сентябрь 2020, 20:42

Ёшлар медиа холдингини ташкил қилиш учун 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жорий йил Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар медиа холдингига 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинди. Бюджет ҳисобидан молиялаштириш миқдорини 2023 йилгача босқичма-босқич қисқартириш режалаштирилмоқда.

11 июл 2020, 13:42

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори билан Сарвар Ашуров ва Дилнозахон Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосарлари этиб тайинланди.

10 июл 2020, 14:53

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг