«янги ўзбекистон боғи» тегли мақолалар


1 сентябрь 2022, 17:15

1 сентябрь куни «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлади

Мустақиллик байрами шарафига пайшанба куни соат 21:00 да «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлади.

12 январ 2022, 19:09 1

«Янги Ўзбекистон» боғи маъмурияти «Истиқлол» монументидаги гипсларнинг кўчиши бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда «Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» монументининг гипс қисмларига зарар етгани акс этган суратлар тарқалди. Боғ раҳбарияти гипсли парчалар икки ой ичида бронзага алмаштирилишини маълум қилди.

20 декабр 2021, 21:25

Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғига ўрнатилди

Ўзбекистоннинг энг баланд саналган бош Янги йил арчаси «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилди. Ушбу боғга ташриф буюрувчилар учун 20 декабрдан 10 январгача «Дўстлик метроси — Янги Ўзбекистон боғи» йўналишида махсус бепул автобуслар ишга туширилди.

28 сентябрь 2021, 16:07 1

Фарғонада «Эко шаҳар» ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.

28 сентябрь 2021, 09:56

Наманганда «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Янги Наманган» шаҳарчаси қурилади

Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.

2 сентябрь 2021, 12:00

3 минг йиллик тарих акс этган Мустақиллик байрамидан фоторепортаж

Бу йилги Мустақиллик байрами «Янги Ўзбекистон» боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов амалга оширган улкан ишларни эсга олди. Қолаверса, октябрдаги президент сайлови ва Афғонистон воқеалари ҳақида ҳам фикр билдирди. Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган Мустақиллик байрами «Газета.uz» фоторепортажида.

14 август 2021, 02:51

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев сентябрда очилиши режалаштирилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи қурилишини кўзда кечириб, «Истиқлол» мажмуаси билан танишди.

9 июл 2021, 22:59 2

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қибрай туманида «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди. Манзарали дарахтлар экиладиган боғда «Истиқлол» мажмуаси, амфитеатр, сунъий кўл, спорт ва болалар майдончалари ҳамда бошқалар барпо этилади.

25 июн 2021, 08:38

«Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилиши кимга топширилди?

Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.

20 май 2021, 20:20 1

Янги парк қурилиши сабабли қулупнай даласи бузилган деҳқонларга товон пули тўланади

Қибрайда «Янги Ўзбекистон» боғи, «Истиқлол» мажмуаси ва бошқа объектлар қуриладиган майдондаги 8 га қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланди. Ер эгаси ва ижарачиларига товон пулини тўлашга ваъда берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг