«яим» тегли мақолалар


4 август 2022, 15:19

Сенат давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланмоқда. Давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкин. Уни самарали бошқариш учун эса уч йиллик стратегия ишлаб чиқилади.

21 июл 2022, 18:38

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади

МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.

20 май 2022, 15:01

2030 йилга бориб ЯИМ $160 млрдни ташкил этади — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистон ҳукумати давлат-хусусий шерикликни иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва ялпи ички маҳсулот ўсиши омилларидан бири деб ҳисоблайди, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. 2026 йилгача ДХШ лойиҳаларига 14 млрд доллар тўғридан-тўғри сармоя жалб этиш, 2030 йилга бориб эса ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

11 апрель 2022, 18:20

Россиянинг Украинага босқини Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни 3,6% гача секинлаштиради — Жаҳон банки

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражасини 3,6% гача секинлаштиради, инқирозгача бу кўрсаткич 6% га баҳоланган эди. Айни пайтда хомашё экспортидан олинадиган даромадлар ва хусусийлаштиришдан тушумларнинг нисбатан юқорироқ бўлиши пул ўтказмаларига қарам бўлган уй хўжаликларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадларидаги юқори ижтимоий соҳа харажатларини қоплайди, пул ўтказмалари қисқариши ва меҳнат мигрантларининг уйларига қайтиши ортидан мамлакатда камбағаллик даражаси кескин ўсишининг олдини олади.

28 январ 2022, 13:11

2021 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ 21 млн сўмдан ортиқни ташкил қилди

2021 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 734,6 трлн сўм ёки 69 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ эса 2020 йилга нисбатан 5,3 фоизга ўсиб, 21 млн сўмдан ортиқроққа етди.

16 ноябр 2021, 18:22

2024 йилда ЯИМ кўрсаткичини 100 млрд доллардан ошириш мўлжалланмоқда

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2022 йилда 6 фоизга ўсиши ва қарийб 840 трлн сўмни (МБнинг 16 ноябрдаги курси бўйича 78,2 млрд доллар), 2023 йилда 972 трлн сўмдан ортиқ ($90,5 млрд) бўлиши ва 2024 йилда эса 1 триллиард сўмдан (қарийб $105 млрд) ошиши мўлжал қилинмоқда.

11 ноябр 2021, 18:27

2022 йилда бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда

2022 йилги консолидациялашган бюджет харажатлари 277,2 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб палатаси келгуси йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм субсидиялар ажратишни тавсия қилди. 2022 йил учун 1 АҚШ долларининг йиллик ўртача алмашув курси 11 321 сўмга прогноз қилинди.

4 ноябр 2021, 15:30

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.

29 октябр 2021, 17:56

Бизга шунчаки ўсиш эмас, балки инклюзив иқтисодий ўсиш керак — Тимур Ишметов

Ўтган йиллардаги иқтисодий ўсиш «аҳолининг жуда кичик қисмини хурсанд қилди», чунки ўсиш инклюзив эмас эди, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унумдорлик, самарадорлик устида ишлаши, рақобат муҳитини яратиши ва ёшлар бизнес талабларига жавоб берадиган асосий кўникмаларга эга бўлиши учун инсон капиталига сармоя киритиши керак.

9 июн 2021, 12:02

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.

26 январ 2021, 18:04

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми 1,6 фоизга ошган

2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.

7 октябр 2020, 09:54

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 0,4%дан 0,8% гача ўсиши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.

2 октябр 2020, 21:34

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу йил Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2 фоизга қисқаришини кутмоқда. 2021 йилда иқтисодий ўсиш прогнози 6,5%дан 4,5%гача пасайтирилди.

28 июл 2020, 17:43

Ярим йилда ЯИМ ўсиши 0,2 фоизгача пасайди

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 255,2 трлн сўмни ($26 млрд) ташкил этди, иқтисодий ўсиш эса 0,2% гача пасайган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,8 фоизга тушиб, 7,4 миллион сўмга (766 доллар) тенг бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг