«энергетика вазирлиги» тегли мақолалар


24 ноябр 2022, 13:49

Андижонда электр ўчган вақтда реанимациядаги бемор вафот этди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган эркак чироқ ўчиб қолиши сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.

18 ноябр 2022, 17:19

Сенатда свет ва газ муаммоси кўтарилди: Давлат дастурида электр энергиясига доир банд бажарилмаган

Сенатор Маҳмуд Парпиевга кўра, Давлат дастурининг энергетика соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга доир банди бажарилмаган, бу эса Ўзбекистондаги газ ва электр таъминоти билан боғлиқ аҳволга таъсир қилмоқда. Энергетика вазирлиги муаммони ҳал этиш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

16 ноябр 2022, 13:16 1

«Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ёқилғи етишмаслигида» — вазир ўринбосари

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини станцияларда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлади. Унинг айтишича, Ўзбекистонда мавжуд электрнинг 85 фоизи табиий газ воситасида ишлаб чиқарилади.

13 ноябр 2022, 21:11

Ангрен ИЭСда «носозлик» юз берди

Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясида 13 ноябрь, якшанба куни «носозлик» юз берди. Энергетика вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирда Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши ҳам қайта тикланиши кутилмоқда.

13 ноябр 2022, 21:00

Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар юз бермоқда. Янги блэкаут эҳтимоли борми?

Бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Расмийларга кўра, бунга ИЭСларга етказиб берилаётган газнинг камайгани сабаб бўлган. Марказий Осиё энерготизимида Ўзбекистон айби билан авария содир бўлмаслиги учун ҳудудий электр корхоналаридан энергия истеъмолини қисқартириш сўралган.

13 ноябр 2022, 18:48

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди

«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.

27 октябр 2022, 20:55 1

«Ёпиқ эшиклар ортидаги учрашув». Иссиқхоналар газдан узилмайдиган бўлди

Пайшанба куни уч нафар вазир газдан узилган иссиқхона эгалари билан салкам 3 соатлик учрашув ўтказди. Тадбиркорлар муаммосига «Газета.uz» эътибор қаратгач, иссиқхоналар газдан узилмайдиган бўлди. Тез кунларда соҳага қатор имтиёзлар беришни назарда тутувчи президент қарори ҳам қабул қилинади.

19 октябр 2022, 10:01

Пойтахт ва 4 та вилоятда электр таъминотида узилишлар бўлади − Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши ва кўп ёмғир ёғиши электр энергиясини узатишда носозлик келтириб чиқаришини маълум қилди. Шу сабаб Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида вақтинча электр таъминоти узилиши мумкин.

28 июл 2022, 10:37

Икки ойда бешта вилоятдаги АГТКШлар 41 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидаги газ қуйиш шохобчаларида икки ой давомида 41 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жиззах вилоятидаги 17 та ёқилғи қуйиш шохобчасидаги газ ўлчов тизимларига ташқи таъсир этиш ҳолатлари кузатилган.

26 июл 2022, 10:49

Электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичдан ошиб кетди — Энергетика вазирлиги

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичга етди. 22 июлда бу рақам 237 млн кВт/соатни ташкил этди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

25 июл 2022, 12:17

Энергетика вазирлиги: чекловлар кенг кўламли муаммоларнинг олдини олади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, юқори ҳарорат ва электр узатиш линияларининг ҳаддан ташқари қизиб кетиши шароитида диспетчерлар айрим ҳудудлар ва саноат объектларини электр таъминотидан вақтинча узишга мажбур бўлмоқда. Агар шундай қилинмаса, катта ҳажмда бахтсиз ҳодисалар юз бериши мумкин.

21 июл 2022, 15:03

Тошкент шаҳри ва вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Тошкент шаҳри ва вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр таъминотида носозликлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги бу аномал иссиқ туфайли трансформаторларга юклама ортиши оқибатида юз бераётганини маълум қилди. Блогер Шаҳноза Соатова эса юкламаларга янги қурилган уйлар сабаб бўлаётганини айтмоқда.

15 июл 2022, 16:33

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида

Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.

14 июл 2022, 12:35

Айрим АЁҚШларда бензин камроқ қуйилаётгани аниқланди

«Ўзнефтгазинспекция» айрим АЁҚШларда бензин кам қуйилаётгани, сифатсиз ёқилғи сотилаётгани ҳамда бошқа қонун бузиш ҳолатларини аниқлади. Жумладан, 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани маълум бўлди.

28 июн 2022, 23:34

Энергетика вазирлиги вакили: Энергия тизимида эркин бозор нима учун керак?

Энергетика вазирлиги давлат кафолатларини беришни қисқартириш ҳамда таваккал қилиб, электр станцияларини қурадиган хусусий инвесторларни жалб қилиш мақсадида энергетика тизимида эркин бозор яратмоқда, дея маълум қилди Энергетика вазирлигининг лойиҳа бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

24 май 2022, 15:41

«Нархларнинг кўтарилиши етарли эмас». Шерзод Ходжаев — энергетика соҳасини ислоҳ қилиш тўғрисида

«Бугунги нархлар билан биз фаолият самарадорлигини ошириш орқали саноатнинг айрим муаммоларини ҳал қилишимиз мумкин. Аммо 25 йилдан бери мерос бўлиб қолган муаммоларни ҳал қила олмаймиз, — дея таъкидлади энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев. Унинг қўшимча қилишича, шунчаки нархларни оширишнинг ўзи етарли эмас. Ишлайдиган бозор қоидалари керак. Шу билан бирга, давлат аҳоли учун тариф сиёсатини сақлаб туриши керак.

23 феврал 2022, 11:37 2

Ўзбек олимлари электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмани яратиш устида иш олиб бормоқда

Ўзбек олимлари маҳаллий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга қуёш фотоэлектр тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу тизим электромобилларни юқори тезликда қувватлаш қурилмасини ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади.

28 январ 2022, 14:54

Ўзбекистон бўйлаб свет, газ ва ичимлик суви тўлиқ тикланди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланганини хабар берди. «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ўзсувтаъминот» ҳам табиий газ ҳамда ичимлик суви истъемолчиларга аввалгидек етказиб берилаётганини маълум қилди.

27 январ 2022, 15:04

Ўзбекистонда соат 16:00 гача электр энергия тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Энергетика вазирлиги соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилганини маълум қилди. Ҳозирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ташқари барча ҳудуд тўлиқ электр энергия билан таъминланган.

26 январ 2022, 16:11 1

Тошкентда газ таъминоти соат 17:00 дан кейин тўлиқ тикланади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги чоршанба куни соат 17:00 дан кейин газ босими тўлиқ тикланиб, нормал ҳолатда истеъмолчиларга етказилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг