«эмомали раҳмон» тегли мақолалар


11 июн 2021, 15:26

«Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик муносабатларининг ташаббускори ва архитектори» — Тожикистон президенти

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти зиёлилари ва нуронийлари билан учрашди. «Давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори Шавкат Мирзиёев», — деди Эмомали Раҳмон.

10 июн 2021, 23:29

Шавкат Мирзиёев биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди — видео

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг биринчи куни якунида, Тожикистоннинг юксак мукофоти — I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни унга ҳамкасби Эмомали Раҳмон топширди.

10 июн 2021, 19:37

Ўзбекистон Хатлонда шифохона, Тожикистон эса Самарқандда мактаб қуриб берди

Ўзбекистон Хатлон вилоятида 250 ўринли замонавий шифохона, Тожикистон эса Самарқанд вилоятида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб берди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.

10 июн 2021, 18:22

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш бўйича битимни имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, қолаверса, ўзбек-тожик инвестиция компанияси ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида жами 35 та ҳужжатни имзолади.

10 июн 2021, 16:34

«Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор». Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан ҳамкорлик ҳақида

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокараларни давом эттирди. «Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон томони автомобилларини йиғишни ташкил этиш, авиақатновни кенгайтириш ва автобус йўналишларини тиклаш, шунингдек, дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирларни ўтказиш таклифини илгари сурди.

10 июн 2021, 14:30

Тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда — Шавкат Мирзиёев

Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашувини ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилди.

10 июн 2021, 12:47

Шавкат Мирзиёевни Душанбеда Эмомали Раҳмон кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди. Душанбе халқаро аэропортида уни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди.

5 май 2021, 10:02

Эмомали Раҳмоннинг ёрдамчиси Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.

30 апрель 2021, 13:10

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

13 апрель 2021, 14:43

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради — ОАВ

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг маҳаллий ОАВлари хабар берди.

26 январ 2021, 13:27

Эмомали Раҳмон Тожикистонда COVID-19 беморлари қолмаганлигини маълум қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинган беморларнинг қолмагани ҳақида маълум қилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сўнгги 15 кун ичида инфекциянинг янги ҳолатлари аниқланмагани айтилмоқда.

22 январ 2021, 18:05

Тожикистонда Миллат етакчиси музейи очилди

Тожикистон миллий университетида Президент Эмомали Раҳмон шарафига «унинг халқ ва давлат олдидаги хизматларини абадийлаштириш учун» музей очилди.

30 октябр 2020, 12:50

Эмомали Раҳмон бешинчи марта президентлик қасамёдини қабул қилди

Тожикистонда бешинчи маротаба Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси ўтказилди. Сўнгги президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.

12 октябр 2020, 17:26

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

27 август 2020, 13:01

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди

Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг