«элчихона» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 10:31

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ватандошларга Ўзбекистон фуқароси бўлган шахслар бошқа давлат фуқароси сифатида эътироф этилмаслигини эслатди. Уларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

13 сентябрь 2022, 16:52

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ТИВдан ҳибсга олинган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўради

Ижтимоий тармоқларда Украинада жанг қилгани айтилаётган икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалгач, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «батафсил ва ишончли маълумот» олиш учун мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.

10 август 2022, 10:21 1

Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.

6 июн 2022, 15:11

Ўзбекистонда россиялик туристдан дрон олиб қўйилди

Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.

22 апрель 2022, 09:59

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси иш фаолиятини тўлиқ тиклади

Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси 22 апрелдан ўз иш фаолиятини тўлиқ тиклагани маълум қилинди. Элчихона вақтинча Львов шаҳрида фаолият кўрсатаётган эди.

11 март 2022, 19:50

Украина элчихонаси Ўзбекистонда Россия телеканалларини блоклашни сўради

Украина элчихонаси 1 март куни Ўзбекистон ТИВга мамлакатда Россия телеканаллари эфирини тақиқлашни сўраб нота юборди. Хатда қайд этилишича, Россия ОАВлари олиб бораётган «ахборот уруши ҳарбий кампаниянинг ажралмас қисми» ва «жаҳон ҳамжамиятини дезинформациялашга қаратилган». Элчи Николай Дорошенко «Озодлик» радиосига берган интервьюсида шунингдек, 28 тонналик гуманитар ёрдамни юборгани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

3 сентябрь 2021, 12:57

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг