«электр энергия» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 15:26

ПМТИ иқлим ўзгариши шароитида «яшил» электр энергиясини ишлаб чиқаришга таъсир этувчи омилларни ўрганди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, иқтисодий тармоқлар учун зарур электр энергия ресурсини режалаштириш бевосита сув оқими ҳажмини прогнозлаштириш имкониятлари ва салоҳиятига боғлиқ.

1 июл 2022, 18:35

15 июлдан бизнес учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли нархи оширилади

15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолдирилади. Ижтимоий меъёр ҳозирча жорий қилинмайди.

31 май 2022, 15:36 9

1 июлдан электр энергия ва газ нархини «ижтимоий норма» асосида ошириш таклиф этилмоқда

1 июлдан электр энергия ва газ истеъмоли учун нархларни «ижтимоий норма» асосида белгилаш кутилмоқда. Муҳокамага эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, амалдаги нархлар ошади. Шунингдек, белгиланган нормадан кўпроқ ишлатганлар ҳар бир қўшимча кВт соат электр энергия учун — 2 баравар, ҳар бир қўшимча куб метр газ учун эса — 5 баравар миқдорида тўлов қилади. Нархлар 2024−2025 йиллардан инфляция даражасига индексация қилинади, 2026 йилдан эса эркинлаштирилади.

18 май 2022, 19:03 5

Ўзбекистонда газ ва электр энергия учун «ижтимоий норма» жорий этилади

Яқин кунларда энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, дейилади Иқтисодий тараққиёт, Молия ва Энергетика вазирликлари қўшма баёнотида. 2021 йилни Ўзтрансгаз — 2,5 трлн сўм, Миллий электр тармоқлари — 2,1 трлн сўм зарар билан якунлаган, субсидиялаш сиёсати эса етарли самарани бермаяпти. Энергоресурслар бўйича қўшимча қувватларни яратиш учун эса 25 млрд доллар зарур. Шундан келиб чиқиб, энергоресурслар нархини эркинлаштириш ҳамда «ижтимоий норма» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

24 март 2022, 17:44

Президент инвесторлар билан Сурхондарёдаги 1,56 ГВт қувватга эга ИЭС қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Қуввати 1,56 ГВт ва умумий қиймати 1,2 млрд доллар бўлган ИЭС охирги йилларда мамлакатда қуриладиган энг йирик иссиқлик электр станцияси бўлади. Лойиҳа Германиянинг Siemens Energy, Франциянинг ЕDF ва Нидерландиянинг Stone City Energy компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

1 феврал 2022, 15:04

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклади

Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилган эди. Айни вақтда энергияни етказиб бериш қайта тикланган.

28 январ 2022, 15:56

Қозоғистон электр энергиясидаги узилиш Сирдарё ИЭС туфайли рўй берганини тасдиқлади

Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқлари оператори минтақа энергия тизимидаги узилишлар Ўзбекистондаги Сирдарё ИЭСда содир бўлган қисқа туташув туфайли юз берганини яна бир марта тасдиқлади.

27 январ 2022, 22:00

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Блэкаут вақтида яроқсиз бўлиб қолмаган вакциналар, иситиш тизими ишламаган кунлар учун чегириб ташланадиган тўлов, Самарқандда 5 йилда лой йўл қолмаслигини айтган Эркинжон Турдимов, Хоразмда чиқиндихонадан мурдаси топилган чақалоқ, шаҳарлараро йўлларда ишлай бошлаган АГТКШлар, қонунийлаштирилган авиаспоттинг ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг