«электр таъминоти» тегли мақолалар


25 ноябр 2021, 13:39

Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилади

25 ноябрь куни Тошкент шаҳар Янги ҳаёт туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Тармоқда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, тумандаги айрим МФЙлар, тадбиркорлик субъектлари, маиший объектлар ва аҳоли истеъмолчилари соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча таъминотдан узилади.

15 ноябр 2021, 13:53

Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишларга изоҳ берди

Энергетика вазирлиги энергоресурсларга бўлган мавсумий талаб билан бир вақтда уларни етказиб бериш ҳажмининг ўсиши электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлаётганини маълум қилди. Шунингдек, чанг бўрони, сув ресурслари танқислиги, энергоресурслардан оқилона фойдаланмаслик ва тармоққа ноқонуний уланишлар электр таъминотига сезиларли таъсир кўрсатган.

13 ноябр 2021, 18:49 1

«Судга бериш керак». Русланбек Давлетов — электр энергиядаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани ҳақида

Адлия вазири газ ва электр таъминотидаги узилишлар сабаб тадбиркорлар зарар кўраётгани борасида фикр билдирар экан, шартнома шартини бажармагани учун таъминотчи корхоналар устидан судга мурожаат қилиш кераклигини айтди. «Шу йўл билан ҳаммасини тартибга солса бўлади. Масъулияти албатта ошади, тўлаб кўрсин зарарни кейин билади қанақа ҳал қилишини», — деди Русланбек Давлетов.

9 июл 2021, 09:00

Электр таъминотидаги узилишлар бизнесга қандай таъсир кўрсатмоқда?

Сифати бузилган маҳсулотлар, оч қолган мижозлар ва ишлаб чиқаришда йўқотилган кунлар. «Газета.uz» тадбиркорлардан электр таъминотидаги узилишлар иш фаолиятига қандай таъсир кўрсатаётганини сўради.

8 июл 2021, 16:01

«Тўловни кечиктирган фуқаро жарима тўлайди, лекин огоҳлантиришсиз электр таъминотини узган таъминотчига чора кўрилмайди» — депутат

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова барча коммунал хизматлар учун аҳоли ва таъминотчи ўртасида тузиладиган шартномалар қайта кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлади. «Электр таъминоти учун тўловни 5 кунга кечиктирган фуқаро жарима тўлайди ёки таъминотдан узиб қўйилади. Лекин ҳеч қандай огоҳлантиришсиз электр таъминоти тўхтатилса ёки кучланиш ортиб кетгани сабабли хонадонлардаги электр асбоблар ишдан чиқса, таъминотчига чора кўришнинг имкони йўқ», — деди у.

6 июн 2021, 13:47

«Ҳали қишда бизни нима кутяпти экан?» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда электр ва сув ўчаётгани ҳақида

Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.

5 июн 2021, 23:39 1

Электр таъминотидаги узилишлар кучли шамол ва электр истеъмоли ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ — вазирлик

Электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

5 июн 2021, 08:57 1

Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.

23 апрель 2021, 20:33

Президент Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказига ташриф буюриб, бутун мамлакат бўйлаб ушбу автоматлашган тизимга хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш кўрсатма берди.

22 январ 2021, 17:18 1

Ўзбекистон бўйлаб 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 110 кВ кучланишли 7 дона ҳаво линияларида ва 6−10 кВ кучланишли 476 дона ҳаво линияларида узилишлар вужудга келган, трасформатор пунктларига шикаст етказилган. 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди. Ҳозирда уларнинг деярли 60% тармоққа қайта уланган.

22 январ 2021, 10:31

Хоразм ва Қашқадарёнинг кўпгина ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.

18 январ 2021, 18:24

Электр энергияси ва газ импорти бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

8 январ 2021, 13:05

Қашқадарё вилоятининг 8 та ҳудудида электр таъминоти тўхтади

Таллимаржон ИЭСдаги иккита энергоблоклар тўхтагани сабабли Қашқадарё вилоятининг 7 та туман ва 1 та шаҳар электр таъминотида тўлиқ узилиш қайд этилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг