«шуҳрат ғаниев» тегли мақолалар


29 апрель 2021, 17:16

Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди — депутат баланд байроқлар ўрнатилиши ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.

21 апрель 2021, 08:43 2

Меҳнат вазирлиги Шуҳрат Ғаниев якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди

Якшанба куни бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унга ҳокимиятлар, вазирлик ва идоралар ходимлари жалб қилинган. Меҳнат вазирлиги вазиятга муносабат билдирди ва идораларга дам олиш кунида ишга жалб қилингани учун қўшимча иш ҳақи тўлаш тўғрисида огоҳлантириш юборилганини маълум қилди.

5 феврал 2021, 11:47

«Шуҳрат Ғаниев бош вазир бўлганимдан бери ёнимда юрибди» — президент

Президент Фарғона вилоятидаги сафари давомида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятига тўхталиб, «у ҳалол одам, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Фарғона халқини оғир синов кунларида нисбатан жуда катта иш қилди, мен ундан розиман» деди. Президент Бухорога ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасини уни қониқтирмаётганлигини, тизим тўғри йўлга қўйилмас, Ғаниевни ишдан бўшатишини айтган эди.

22 январ 2021, 15:27

Президент: Шуҳрат Ғаниев ва Жамшид Хўжаев тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади

Президент Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги жуда орқада қолаётганини таъкидлади. Тизимни тўғри йўлга қўймаса бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни ишдан бўшатишини айтди.

16 ноябр 2020, 14:50

«Менга қоровул бўладиган вазир керак эмас». Президент сув хўжалиги вазирини танқид қилди. Шуҳрат Ғаниев ҳам танбеҳ эшитди

Президент сув хўжалигини вазири Шавкат Хамраевни Қашқадарёдаги ирригация ва мелиорация ишлари ҳолати учун танқид қилди. Шавкат Мирзиёев унга вилоят сув хўжалиги раҳбарларини ишдан олиш ва ишлайдиган одамларни қўйиш бўйича топшириқ берди. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳам давлат раҳбаридан танбеҳ эшитди.

25 сентябрь 2020, 14:11

Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Аввалроқ унинг бошқа ишга ўтиши кутилаётгани, ўрнига эса Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров тайинланиши хабар қилинган эди.

25 сентябрь 2020, 12:50

Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.

4 сентябрь 2020, 13:01

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.

26 июн 2020, 14:04

Шуҳрат Ғаниев: Пора олганимда шунча муддат вилоят ҳокими бўлиб ишламас эдим

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев матбуот анжуманида журналистларнинг пора олиш, маддоҳлик, ишсизлик, Сўхдаги ҳолат тўғрисидаги саволларига жавоб берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг