«шахмат» тегли мақолалар


Кеча, 18:17

ДСҚ раиси шахмат олимпиадаси ғолибининг отасига навбатдаги унвонни топширди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Якуббаевнинг отаси, солиқ хизмати ходими Муродбек Искандаровга навбатдаги унвонни топширди. Шунингдек, чемпионнинг ота-онасига «Хумсон» санаторийсига йўлланма ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари берилган.

10 август 2022, 21:44

Президент 44-шахмат Олимпиадаси ғолиб ва иштирокчиларини мукофотлади

Президент фармони билан бутунжаҳон шахмат олимпиадаси совриндорлари «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан, аёллар терма жамоаси аъзолари эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

9 август 2022, 22:04 1

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди

Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.

5 август 2022, 15:49

Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади

Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.

4 август 2022, 00:48

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.

3 август 2022, 09:37

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон Словакияни мағлуб этди

Шахмат олимпиадасининг 5-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Нодирбек Абдусатторов беш учрашувда бешта ғалаба билан мусобақанинг энг самарали ўйинчиларидан бири бўлиб турибди. Аёллар жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди.

2 август 2022, 10:13

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШ билан дуранг ўйнади

Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг тўртинчи турида Ўзбекистон жамоаси мусобақа фаворити — жаҳон рейтингида топ-10ликдаги шахматчилардан иборат АҚШ жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик қизлар эса ҳозиргача уч ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.

17 июл 2022, 17:40

Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 га кирди

Жаҳон шахмат рейтингида ўзбекистон илк бор кучли йигирматаликка кирди. Биринчи учта ўринни АҚШ, Россия, Хитой эгаллаб турибди. Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон — 37, Қирғизистон — 76, Тожикистон — 85, Туркманистон — 116 — ўринда бормоқда.

4 май 2022, 16:31

Умида Омонова блиц бўйича ҳам ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Умида Омонова Грециядаги шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам рапид, ҳам блиц бўйича ғалаба қозониб, мусобақани иккита олтин билан тугатди. Ҳумоюн Бекмуродов эса «Open12» гуруҳида иккала йўналишда ҳам кумуш медали соҳиби бўлди.

3 май 2022, 17:49

FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар олтин ва кумуш медалга эга чиқишди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича FIDE ўсмирлар жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди, Ҳумоюн Бекмуродов (12 ёш) эса кумуш медали соҳибига айланди.

19 феврал 2022, 10:50

Шахмат федерациясига бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаган — Антикоррупция агентлиги

Антикоррупция агентлиги Шахмат федерацияси билан боғлиқ молиявий операцияларни ўрганиб, федерацияга 2020−2021 йилларда бюджетдан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганини аниқлади. 2021 йилда фақат Туризм ва спорт вазирлиги 6 та тадбир учун федерацияга 2,8 млрд сўм маблағ берган. Агентлик Шахмат федерацияси ННТ бўлгани боис, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ҳужжатларни Адлия вазирлигига юборди.

17 феврал 2022, 15:29

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади

Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Meltwater Чемпионлар турида илк ўйинини ўтказади. У биринчи бўлиб голландиялик гроссмейстер Аниш Гирига қарши ўйнайди, шунингдек, Магнус Карлсен, Динь Лижэн, Ян Непомнящий, Левон Аронян ва бошқа шахматчилар билан ҳам беллашади.

3 январ 2022, 15:30 1

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди

Шаҳматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти, икки хонали уй калити ва 250 млн сўм пул маблағи топширилди. Унинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 млн сўмдан берилди. Нодирбекнинг отаси жаҳон чемпионини тадбирма-тадбир овора қилмасликни сўраб, у ҳали кўп меҳнат қилиши кераклигини айтди.

31 декабр 2021, 11:37

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини 8-ўринда якунлади

Блиц йўналишида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров 8-ўринни эгаллади. Франциялик шахматчи Максим Вашиер Лаграф мусобақа чемпиони бўлди.

30 декабр 2021, 10:21

Шахматчи Жавоҳир Синдаров топ-5 таликка кирди. Жаҳон чемпионатининг биринчи кун натижалари

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида топ-5 таликка кирди. 16 ёшли спортчи 12 турнинг бирида дунёнинг тўққизинчи рақамли шахматчисини мағлуб этди. Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовлар ҳозирча етакчилардан ортда қолмоқда.

29 декабр 2021, 11:15 1

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида

Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштироки, Магнус Карлсеннинг сўзлари ҳақида фикр билдирди ҳамда Рустам Қосимжонов билан таққосланишига жавоб берди.

29 декабр 2021, 01:27

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.

28 декабр 2021, 23:06

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.

20 октябр 2021, 10:38 2

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритиб, АҚШ миллий терма жамоасидан жой эгаллади.

18 феврал 2021, 16:46

Ўзбекистоннинг икки нафар шахматчиси ФИДE рейтингида TOP-10' дан жой олди

Халқаро шахмат федерациясининг февраль ойи учун эълон қилинган ўсмирлар рейтингида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи кучли ўнталикдан жой олди. Ўсмирлар рейтингини эронлик Алиризо Ферузий бошқариб бормоқда. Шунингдек, яна икки нафар ўзбекистонлик ёш шахматчилар TOP-30'га киритилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг