«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


20 июн 2022, 13:13

Президент уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилашни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бу учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди у.

20 июн 2022, 12:23

Президент Конституцияга ўлим жазосини тақиқлаш бўйича норма киритишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларга қўшилмаслигини айтиб, уни тақиқлаш тўғрисидаги нормани Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди. «Чунки яшаш ҳуқуқи — ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир», — деди у.

20 июн 2022, 11:27

Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш зарурати нимадалигини тушунтирди

Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотни ўтказиш заруратига тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистонда инсоннинг юксак ўрни ва қадрини, мамлакат учун қандай қадрият ва манфаатлар устувор аҳамиятга эга эканлигини «Конституцияда акс эттириш — давр тақозосидир».

19 июн 2022, 21:24

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.

17 июн 2022, 23:32

Президент Болалар гематологияси ва онкологияси шифохонасидаги болаларга далда берди

Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди. «Ёнингизга яна келишдан мақсадим — сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш. Бу ҳаммамизга синов», — деди давлат раҳбари марказда даволанаётган болаларга ва уларнинг ота-оналарига.

7 июн 2022, 18:04

Президент транспорт вазирини «охирги марта огоҳлантирди»

Президент Ўзбекистон аэропортларига инвесторларни жалб этиш, республика ҳудудлари ўртасида ҳаво, темир йўл ва автомобиль қатновларини кўпайтириш бўйича ишларни қониқарсиз деб баҳолади. Транспорт вазири «охирги марта огоҳлантириш» олди.

7 июн 2022, 15:45 1

Шавкат Мирзиёев 7 нафар ҳокимга охирги марта «ҳайфсан» берди

Президент ер майдонларини аукционга қўйишда сусткашликка йўл қўйган Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига охирги марта «ҳайфсан» берди. Уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарларини ишдан олишга кўрсатма берилди.

6 июн 2022, 19:13

Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.

3 июн 2022, 16:26

Фото: Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Хоразмга борди

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).

27 май 2022, 18:57

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этишга чақирди

Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Қолаверса, президент иттифоқ мамлакатларини йўловчи ташиш алоқаларини тўлиқ қайта тиклашга чақирди.

26 май 2022, 17:49

Ҳокимларнинг иш ўрни яратиш бўйича режалари қониқарсиз — Шавкат Мирзиёев

Президент ҳокимларнинг иш ўринлари яратиш бўйича режалари қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Вилоят ҳокимларига қўшимча 110 минг иш ўрни ташкил этиш, камида 1 млрд долларлик экспорт учун шароит яратиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, ЭИЗлардаги лойиҳаларни экспертиза қилиш ваколати ҳамда саноат зоналарнинг маъмурий кенгашлари ваколати Инвестициялар вазирлигига ўтказилди. Зоналардаги ерлар энди ҳокимликлар томонидан эмас, балки дирекциялар томонидан аукционга қўйилади.

24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

24 май 2022, 18:01

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия муносабатларини ривожлантириш, минтақавий кун тартиби ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама қилдилар.

23 май 2022, 18:20

«Спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда» — президент

Ўзбекистонда бирор спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган. Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, кардиомашғулотлар бўйича мутахассислар тайёрланмайди, дея танқид қилди Шавкат Мирзиёев соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда. «Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», — деди у.

23 май 2022, 17:13

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

Ўзбекистонда спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Шавкат Мирзиёев ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилишини маълум қилди. Бухоро тажрибаси асосида — яхши натижага эришган ёш спортчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади ва улар махсус гуруҳларда бепул ўқитилади, спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади.

17 май 2022, 18:44

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев

Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у. Президент йил охиригача ўз маҳсулотларини биржаларга олиб чиқадиган тадбиркорлар сонини 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга оширишни топширди.

16 май 2022, 17:06

Фото: Фарғонадаги «Янги Ўзбекистон» массиви қандай кўринишда бўлади?

Шавкат Мирзиёев Фарғонага сафари чоғида «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишини бориб кўрди. Бу ерда қарийб 300 та кўп қаватли (7 дан 25 қаватгача) уйлар, ҳиёбон ва кўл, мактаб ва болалар боғчалари, саноат зонаси ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов массивни қурилаётганлари орасида «энг яшил ва экологик массив» деб атади. Коммуникация эса махсус туннелдан ўтказилади.

16 май 2022, 02:05

Президент БААга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Ташриф давомида давлат раҳбари БААнинг янги сайланган президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, унга президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

15 май 2022, 15:16

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Давлат раҳбари 13 май куни вафот этган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг таъзия маросимида иштирок этади. Ташриф давомида мамлакатнинг янги президенти билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказилади.

15 май 2022, 11:07

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлангани билан табриклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг