«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


18 март 2022, 13:09

«Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман» — Шавкат Мирзиёев

Президент 2022 йилда бюджетдан тиббиёт соҳасига ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм маблағ берилишини маълум қилди. У сўзи давомида шифокорларнинг меҳнатини юксак қадрлашини айтди. «Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман», — деди Шавкат Мирзиёев.

18 март 2022, 12:42

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент маҳаллада соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилишини маълум қилди. Қолаверса, тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланиши айтилди.

18 март 2022, 12:21

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев шифокор ва тез ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатилаётганини танқид қилди. «Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир», — деди у. Энди тиббиёт ходимларининг ишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш кодекси ҳам ишлаб чиқилади.

18 март 2022, 12:08 1

Ҳалол шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланади — президент

Президент ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар тўлаб берилишини маълум қилди. Янги иш бошлаган ёш шифокорларга эса 1 млн сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.

18 март 2022, 11:58

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас"лар замонавий автомобилларга алмаштирилади

2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.

18 март 2022, 11:44

2025 йилгача хориждан келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади

Тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади. Қолаверса, хусусий клиникалардан «туризм йиғими» ундириш бекор қилинади.

18 март 2022, 11:31

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади

Шавкат Мирзиёев пенсияга чиққан шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилишини маълум қилди. Бу дастлаб Сирдарёда, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади. Бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, шифокор ўз уйи ёки ижарага олган биносида тиббий хизмат кўрсатади.

18 март 2022, 11:22

Шавкат Мирзиёев Конституцияга тиббиётга оид ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди

Президент тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш, экология оқибатида фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини давлат зиммасига юклаш, тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлаш учун Констутицияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

18 март 2022, 11:03

«60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар». Президент шифокорлар билан учрашувга келиб тушган мурожаатлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувга 25 мингта савол келиб тушгани, шундан 60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар эканлигини таъкидлади. «Нима учун бу учрашув чўзилди? 85% муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади», — деди у.

16 март 2022, 21:33

Тадбиркор солиқ ўзгаришларини билмаса, унга жазо бериш эмас, тўғри йўлни ўргатиш керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев солиқ органи раҳбарларига соҳадаги янгича ҳисобот ва ўзгаришларни билмаган тадбиркорларни жазолаш эмас, тўғри тушунтириш кераклигини таъкидлади. «Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри… Энг катта муаммоингиз — тушунтириб бермаганингиз», — деди давлат раҳбари.

16 март 2022, 17:02

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқотда жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга эътибор қаратдилар.

15 март 2022, 21:11

Жума куни президент тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилади

18 март куни Шавкат Мирзиёев 10 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказади. Очиқ мулоқотга улардан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган.

15 март 2022, 17:38

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти ва сайланган президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Мулоқотда, жумладан, икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

15 март 2022, 13:58

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг сайланган президенти Сердар Бердимуҳамедовни сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади.

14 март 2022, 23:34

Президент «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталари нархи ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади

Душанба куни президент раислигида ўтган йиғилишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталари нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.

14 март 2022, 10:56

Шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади

1 июнга қадар шахснинг шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик ҳамда яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Ҳимоя ордери муддати эса 1 йилгача узайтирилади.

11 март 2022, 16:46

«Бу биз учун янги бозорлар дегани». Президент ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Cotton Campaign ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганига муносабат билдирди. «Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани», — дея таъкидлади у. Шу боис, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, четга сотувчи корхоналарга экспортёрларнинг имтиёзлари берилиши, дастгоҳлари учун божхона божи ундирилмаслиги маълум қилинди.

8 март 2022, 12:09

Президент ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат захираларини шакллантиришни буюрди

Шавкат Мирзиёев глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш лозимлигини таъкидлади. Ҳудудлар раҳбарларига озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, товарларни экспортга етказишда логистика масалаларини тезкор ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

5 март 2022, 10:40

Мигрантларнинг қарамоғидаги айрим фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади

Президент қарори билан боқувчиси хорижга ишлашга кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» рўйхатида турган фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади. Уларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик араваси, эшитиш аппарати ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун 1,3 млн сўмдан ёрдам ҳам кўрсатилади. Қолаверса, дафтарлардан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси билан ишлашга кетганларга 10 млн сўмгача микроқарз тақдим этилади.

5 март 2022, 09:31 1

Бир ойда талабалар турар жойи масаласида ўзгариш қилмаган ҳоким ва ОТМ ректори ишдан олинади — президент

Президент Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда талабалар учун ётоқхона қуриш ишлари бошланмаганини танқид қилди. Қолаверса, ижарада турувчи талабаларга субсидия бериш учун ректорларга ўтган 2 ойда 24 млрд сўм берилгани, бироқ, атиги 5 млрд сўм ишлатилгани айтилди. «Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг