«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


21 январ 2021, 10:36

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

19 январ 2021, 22:08

Президент мамлакат мафкурасининг асосий ғояси нималардан иборатлигини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакат мафкурасининг асосий ғоясини нималар ташкил этишини санаб ўтди. «Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади», — деди президент.

19 январ 2021, 20:17

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев

«Ижод» жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилади. 120 млрд сўм ажратилиши таъкидланди. Йиғилишда маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар ҳам берилди.

18 январ 2021, 22:13 2

Президент ҳужжатлари ижросининг 4 босқичли тизими жорий этилади

Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

18 январ 2021, 15:23

«Аравани тортмаса, кетиши керак». Президент амалдорларнинг ишдан олиниши ҳақида

Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.

16 январ 2021, 13:15

«Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари сиёсатимизга хиёнат қилди» — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг барча туман ҳокимларини «ҳалол ва порасиз» ишлашлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. У «президент сиёсатига хиёнат қилган» Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарини мисол қилиб кўрсатди.

15 январ 2021, 17:32 2

Президент Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди

Президент Чилонзорда Собиқ «ФОНОН» негизида очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди. Ушбу лойиҳа қарийб 21 млн долларга тенг ва йилига 6 тонна заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

12 январ 2021, 22:30

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Президент раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йилги сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Олий бош қўмондон миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиб, қўшинларнинг тайёргарлик усул ва услубларини янада такомиллаштириш вазифаси қўйди.

11 январ 2021, 19:16

Президент «Фориш» тоғ полигонига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев «Фориш» тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.

1 январ 2021, 00:02

Президент: «Янги Ўзбекистонни барпо этишда давом этамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади. «Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

29 декабр 2020, 14:01

Ўзбекистонда 15 йилдан бери доимий яшаб келаётганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади

Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида келаси йили мамлакатда 2005 йилдан бери доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини эълон қилди.

29 декабр 2020, 13:46

«Яқин икки йил ичида давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камаяди» — президент

Давлат иштирокидаги аксарият корхоналар молиявий беқарорлиги сабабли у учун оғир юк бўлиб қолмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Кейинги икки йилда давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 баравар камайтирилиши режалаштирилган.

28 декабр 2020, 16:36

Президент бир гуруҳ ватандошларга мукофотларни топширди

Президент мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган бир гуруҳ ватандошларга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топширди. «Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — дея таъкидлади давлат раҳбари.

28 декабр 2020, 15:57

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади

Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.

26 декабр 2020, 16:35

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Ушбу метро йўналишининг узунлиги 7 километрни ташкил қилиб, бешта бекатдан иборат. Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Ушбу йўналиш 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.

24 декабр 2020, 13:41

«Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари масъулият ва жавобгарликни сезаяптими?» — президент

Шавкат Мирзиёев инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги бағишланган йиғилишда молия институтларидан олинган қарзларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратди. «Қарз олувчи тармоқ раҳбарлари қарорларда белгиланган масъулият ва жавобгарлигини сезаяптими, йўқми? Ман ўйлайманки, ҳали йўқ», — деди президент.

16 декабр 2020, 22:01

Йил бошидан 106 нафар фуқаро ис гази ва газ чақнашидан вафот этган

Ўзбекистонда йил бошидан бери ис газидан заҳарланиш ва газ чақнаши оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган. Президент ФВВнинг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

16 декабр 2020, 18:15

«3 йилда ўттиз йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев

Қиш мавсумида узлуксиз электр таъминоти учун қўшимча равишда 10−12 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш зарур, деди президент бўлиб ўтаёган йиғилишда. Давлат раҳбари 10 кун ичида етишмаётган электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича буйруқ берди.

12 декабр 2020, 22:49

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. «Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз», — деди президент.

12 декабр 2020, 22:22

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хонқа туманидаги йил давомида ҳосил олиш имкониятига эга инновацион иссиқхона фаолияти билан танишди. «Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу», — деди давлат раҳбари ва қўшимча сифатида ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши кераклигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг