«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


22 август 2022, 14:30 2

«Мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот аввалида давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди. «Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат», — деди Шавкат Мирзиёев.

22 август 2022, 10:48

Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Самарқандга боради

Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда. Ҳафта давомида давлат раҳбари Самарқандга ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.

20 август 2022, 18:55

100 нафар ишбилармон янги таъсис этилган «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди

Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.

19 август 2022, 10:22

Фото: Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.

18 август 2022, 09:28

Фото: Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 15 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Икки давлат ишбилармонлари эса $14 млрддан ортиқ келишувга эришди.

16 август 2022, 20:48

Кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

15 август 2022, 12:04

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти 22 август куни бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти 20 августда эмас, балки 22 август куни бўлиб ўтади. Мулоқот арафасида 8500 дан ортиқ мурожаат келиб тушгани, шундан 72 фоизи аллақачон ҳал этилгани айтилмоқда.

15 август 2022, 10:32

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташриф буюради

17−18 август кунлари Шавкат Мирзиёев Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифи билан Саудия Арабистонига боради. Бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон президентининг ушбу давлатга илк ташрифи бўлади. Музокаралардан ташқари, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиш режалаштирилган.

12 август 2022, 16:21

Ўзбекистонда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари мавжуд

Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.

9 август 2022, 22:49

Президент экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев экспортёрлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш ва уларнинг транспорт харажатларини камайтириш, экспорт юкларини Европага олиб ўтиш учун қўшимча рухсатномалар олиш масалаларини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

9 август 2022, 21:30

«Тарихимизда жуда катта из қолдирдингиз». Президент телефон орқали шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.

4 август 2022, 17:54

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга йил якунигача маъмурий ислоҳотларни якунлашни топширди

Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.

4 август 2022, 17:38

Давлат бошқаруви академияси трансформация қилинади

Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади. Хорижий экспертлар иштирокида ўқув дастури тузилади ва йил якунигача 5 минг нафар давлат хизматчиси ўқитилади. Давлат бошқаруви академияси эса энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

4 август 2022, 17:09

Барча вазирликлар иш услубини ўзгартиради ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширади

Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.

4 август 2022, 16:48

«Ҳали давлат хизмати халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ» — президент

Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди. «Ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ», — деди давлат раҳбари.

4 август 2022, 16:32

«Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади» — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади. Ходимга билим-тажрибаси ва кўрсатган натижасига қараб баҳо берилади.

3 август 2022, 12:39

«Режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ». ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.

3 август 2022, 09:12

Президент Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.

1 август 2022, 11:15

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

29 июл 2022, 19:24

«IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни IT-мутахассислар билан учрашиб, масъул раҳбарларга интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш, Astrum намунасида ҳудудларда IT-академиялар ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рақамлаштиришни биринчи галдаги вазифалар қаторига олиб чиқишни буюрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг