«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


10 июн 2021, 14:30

Тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда — Шавкат Мирзиёев

Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашувини ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилди.

10 июн 2021, 12:47

Шавкат Мирзиёевни Душанбеда Эмомали Раҳмон кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди. Душанбе халқаро аэропортида уни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди.

9 июн 2021, 11:40

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.

9 июн 2021, 01:15

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи дастури эълон қилинди

Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий ташрифи давомида Душанбедаги қатор тадбирларда иштирок этади, жамоатчилик вакиллари билан учрашади ва Сўғд вилоятига ташриф буюради. 30 дан ортиқ ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

8 июн 2021, 18:13

«Нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу — тадбиркорларга паст нархларда соттириш, дегани эмас» — президент

Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.

8 июн 2021, 14:59

«Биз ерни ҳақиқий эгаси — халққа беришни бошлаймиз. Бу тарихий қадам» — президент

Ўзбекистон президенти аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселекторда тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ишсизларга ер майдонларини ажратиш орқали янги иш ўринлари сонини 1,5−2 бараварга ошириш бўйича кўрсатма берди.

8 июн 2021, 13:21

«Энди ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади» — Шавкат Мирзиёев

Президент сешанба кунги видеоселекторда энди ер фақат аукционда сотилиши ёки ижарага берилишини маълум қилди. «Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари Сурхондарё тажрибаси доирасида 2021 йилнинг ўзида қарийб 100 гектар ғалладан бўшаган ер ишсиз аҳолига берилишини таъкидлаган.

7 июн 2021, 11:26

Шавкат Мирзиёев 10−11 июнь кунлари Тожикистонга боради

Президнет шу ҳафта чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказади. Давлат раҳбари 10−11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.

4 июн 2021, 12:58

«Агар ақл билан иш тутсак, Ўзбекистонни Ўзбекистон ери билан боқса бўлади» — президент

Ер муносабатлари соҳасида бир қатор туб ўзгартиришлар кутилмоқда. Хусусан, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ва бошқа ҳуқуқлар билан ер ажратиш амалиётларини тугатиш, ерга бўлган ҳуқуқ турларини қисқартириш, туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилиниши ва бошқалар — президент ер муносабатларини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.

3 июн 2021, 17:28

Президент сурхондарёлик «Зулфиячи» қизга Spark автомашинасини совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Термизда «Зулфия» мукофоти совриндори Рухшона Абдураззоқова билан суҳбат давомида унга Spark автомашинасини совға қилди. Машина 3 июнь куни Рухшона Абдураззоқовага топширилди.

3 июн 2021, 11:23

«Эшикни очсам давлат раҳбари кириб келди». Президент Сурхондарёда «Зулфиячи» қизнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Президент хонадонлардан бирида «Зулфия» мукофоти совриндори ва унинг онаси билан суҳбатда бўлиб, ундан ғурурланишини таъкидлади.

2 июн 2021, 15:24

Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилса Эрон, Покистон портларига йўл очилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан учрашувда Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилишининг илк босқичлари учун Жаҳон банки томонидан 35 млн доллар маблағ ажратилишини маълум қилди.

2 июн 2021, 12:07

Сурхондарёнинг 4 та туманидаги тадбиркорлар 2024 йилгача солиқлардан озод этилади

Шавкат Мирзиёев Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

2 июн 2021, 12:05

Сурхондарёда Тошкентга боғлиқ бўлган бирорта муаммо қолгани йўқ — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев савол бериш, муаммо ва таклифларни ўртага ташлашни сўраб, бунга қарши бўлганлар хиёнатчи бўлишини таъкидлади. Шунингдек, йиғилишда ёшлар масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

2 июн 2021, 11:50

Сурхондарёдада инфратузилмани яхшилаш учун 1,9 триллион сўм маблағ ажратиляпти — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1 триллион 900 миллиард сўм маблағ ажратилаётганини маълум қилди.

2 июн 2021, 09:28

Шавкат Мирзиёев Шерободдаги замонавий иссиқхонани бориб кўрди

Июнь ойининг бошини Ўзбекистон президенти Сурхондарё вилоятига ташрифдан бошлади. Давлат раҳбари кун тартибидан ўрин олган объектлар қаторида 29 гектарлик иссиқхона ва 5 млн долларлик «Шеробод анор импекс» лойиҳаси билан ҳам танишди. Корхона 6 минг тонна қадоқлаш, 2 минг тонна анор шарбати ишлаб чиқариш қувватига эга. Мажмуада жами 300 га яқин иш ўрни яратилган.

1 июн 2021, 20:24

«Технопарк» кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқаради

Тошкент ҳокимияти ташкил этган «Технопарк» компанияси кир ювиш машиналари ва тижорий музлаткичлар, мис қувурлари, саноат сув иситкичлари, HPL-панел ва бошқаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

1 июн 2021, 17:07

Президент Сурхондарёда ғалла ўриш комбайнини ҳайдади — видео

Шавкат Мирзиёев «Ангор Сурхон ғурури» кластери даласида ғалла ўриш комбайнини ҳайдади.

31 май 2021, 12:04

Шавкат Мирзиёев эртага Сурхондарёга боради

1 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига боради. Вилоятда давлат рахбари икки кун мобайнида бўлиши режалаштирилган.

30 май 2021, 17:15

Шавкат Мирзиёев P4G саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик — 2030» (P4G) халқаро саммитида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев минтақада иқлим ўзгаришлари таъсирида трансчегаравий дарёлар оқими ва биологик хилма-хиллик қисқараётгани бўйича хавотирда эканлигини маълум қилди. У «яшил иқтисодиёт»ни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббусини илгари сурди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг