«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


13 октябр 2021, 20:27

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитларида нутқ сўзлайди.

12 октябр 2021, 14:41 6

«Кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман». Президент — Сардоба фожиаси ҳақида

Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишини ёдга олар экан: «Ҳозир айта оламан, умримда, кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман», — дея таъкидлади.

12 октябр 2021, 14:00

«„Толибон“ раҳбарияти ҳам темир йўл лойиҳаси амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати билан «Термиз — Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўли қурилиши бўйича музокараларни давом эттираётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «„Толибон“ раҳбарияти ҳам бу лойиҳа амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти». «Лекин улар бир муаммога дуч келишяпти — аксарият давлатлар уларни тан олмай туриб, бундай катта ишларни амалга ошира олмайди, ҳеч ким молиялаштирмайди», — дея қўшимча қилади президент

11 октябр 2021, 15:01 2

«Қашқадарё аҳолиси ҳалигача пахтани букилиб, қўл меҳнати билан теради» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёликлар ҳалигача пахтани қўл меҳнати билан теришига эътибор қаратди. Номзод ўз дастурида кейинги беш йилда 40% қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаб, механизация даражасини 90%га етказиш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўламини ҳам кўпайтиришни таклиф қилди.

11 октябр 2021, 14:38 3

«Ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳар куни унга Афғонистон билан чегарадаги вазият ҳақида маълумот беришларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жафокаш афғон халқига қўлидан келганча ёрдам беришга тайёр. «Бизнинг ягона мақсадимиз — Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин», — дея таъкидлади президент.

8 октябр 2021, 15:04 14

«Диплом мутлақо керак эмас ҳозир. Касб керак!» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.

7 октябр 2021, 19:39 1

«Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойи» — Шавкат Мирзиёев

Президент Гулистондаги Янги ҳаёт маҳалласига бориб, у ердаги янги турар жойлар қурилиши билан танишди. «Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойи», — деди у. Шавкат Мирзиёев халқнинг уй-жойга бўлган талаби ўсиб бораётгани ва шунга муносиб шароит яратиш лозимлигини қайд этди.

7 октябр 2021, 13:21 10

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда «Гулистон сити» қурилишини таклиф қилди

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда «Гулистон сити» барпо этилишини таклиф қилди. Аввалроқ, «Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилган эди.

7 октябр 2021, 12:25

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали ташрифга тайёргарликни муҳокама қилдилар.

6 октябр 2021, 17:51

Ўзбекистон президенти АҚШ конгрессменларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменлари Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилди. Учрашувда, жумладан, Небраска, Колорадо ва Техас штатлари билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.

6 октябр 2021, 11:41 1

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.

5 октябр 2021, 19:50

Гурбангули Бердимуҳамедов — Шавкат Мирзиёевнинг хусусиятлари тўғрисида

Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва тавсиялари мамлакатда пахта етиштириш ҳажмларини сезиларли даражада оширишга ёрдам берганлигини таъкидлади. У ҳамкасбининг бошқа хусусиятларини ҳам эътироф этди.

5 октябр 2021, 16:56

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистонни қўллаб-қувватлашда давом этади

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Афғонистон халқига ёрдам беришда давом эттишларини таъкидлашди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсир кўрсатади. Шунингдек, у трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.

5 октябр 2021, 12:46 1

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокараларни бошлашди

Ўзбекистон ва Туркманистон минтақавий ва халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлайди, чунки мамлакатларнинг мақсадлари ҳамоҳанг. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда айтилди.

4 октябр 2021, 19:05

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Эртага иккала давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

4 октябр 2021, 18:37

Президент АҚШ делегацияси билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилди. Учрашувда устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қаторида томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди. Қолаверса, Ўзбекистон етакчиси АҚШ томонига беғараз етказилган 5 млн дозадан ортиқ вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

29 сентябрь 2021, 12:39 5

Шавкат Мирзиёев: «Президентлик — бу шунчаки лавозим»

Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.

28 сентябрь 2021, 16:07 1

Фарғонада «Эко шаҳар» ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.

28 сентябрь 2021, 15:21

«Маҳаллага жуда кўп вазифаларни юклаб юборяпмиз» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сўнгги пайтларда маҳаллаларга жуда кўп вазифалар юклаб юборилаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, маҳалла аслида «одамларни бирлаштирадиган, маслаҳат, мулоқот қиладиган маскан бўлиши керак».

28 сентябрь 2021, 15:21

«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг