«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


9 сентябрь 2022, 11:59

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га йўллаган ҳамдардлик мактубида Елизавета II`ни 70 йилдан ортиқ вақт давомида «мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган буюк давлат арбоби эди» деб атади.

7 сентябрь 2022, 20:34

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

6 сентябрь 2022, 21:40

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хитойнинг Сичуан провинциясида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди, 250 дан ортиқ маҳаллий аҳоли жароҳатланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

6 сентябрь 2022, 20:43

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

2 сентябрь 2022, 14:20

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Шавкат Мирзиёев бундан 6 йил аввал вафот этган Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. «Биринчи президентимизга ҳурмат ўз тарихимизга ҳурмат ифодасидир», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

1 сентябрь 2022, 16:49

«Аёлларга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди» — президент

Шавкат Мирзиёев аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. «Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат», — дея таъкидлади президент.

30 август 2022, 19:32

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бир-бирини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони телефон орқали туғилган куни билан табриклади, Беларусь раҳбари бунга жавобан Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан қутлади.

30 август 2022, 08:15

Президент бир қатор чет эл фуқароларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 12 нафар чет эл фуқаросини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Улар орасида Туркия вице-президенти, Россия бош вазири ўринбосари, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари вазирлари, АҚШ ва Озарбайжон элчилари ва бошқалар бор.

29 август 2022, 10:19

Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ниҳоят очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Урганчга етиб борди. У саркарда Жалолиддин Мангубердининг 25 метрлик ҳайкали очилишида иштирок этади. Ҳайкал бир неча ой аввал ўрнатилганди, бироқ шу давр ичида ёпиқ ҳолда сақланди.

27 август 2022, 08:18

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.

26 август 2022, 12:56

Қорақалпоғистонда фойда солиғи ставкаси 7,5 фоизга туширилади

Шавкат Мирзиёев қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилишини маълум қилди. Жумладан, фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади, айланма солиқ ставкаси Нукусда 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтирилади.

26 август 2022, 11:58

Президент Нукусга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.

24 август 2022, 09:10

Фото, видео: «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиши

Ўзбекистон президенти «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиш маросимида иштирок этди. «Улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деди Шавкат Мирзиёев. Концерт давомида британиялик машҳур қўшиқчи Сами Юсуф «Ҳаёт дарахти» қўшиғини ижро этди.

23 август 2022, 18:42

Президент Халқаро сайёҳлик маркази очилишида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди

Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

23 август 2022, 10:39

Президент тадбиркорлар билан иккинчи учрашувида қандай таклифларни билдирди?

Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

22 август 2022, 16:37

Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади

Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотидаги таклифларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.

22 август 2022, 16:26

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилади

Президент «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилади. Ушбу мукофот билан кўплаб иш ўринларини яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакиллари тақдирланади.

22 август 2022, 16:04

Тадбиркорларга нисбатан янги жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади

Тадбиркорларга нисбатан янги жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади. Уларнинг мулк ҳуқуқи фақат суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Қолаверса, савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади, жарималар эса тўланаётган солиқдан оширилмайди.

22 август 2022, 15:26

«2023 йилдан ҚҚСни 12 фоизга туширамиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент пандемия ва жаҳондаги вазиятга рўкач қилиб, унга ҚҚСни кейинга қолдиришни таклиф қилишганини таъкидлади. «Биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

22 август 2022, 15:17

Президент кичик бизнес учун айланма солиғини ягона 4% ставкада белгилашни таклиф қилди

Президент корхоналарни йиллик айланмасига қараб, 1 млрд сўмгача — микро, 10 млрд сўмчага — кичик ҳамда 100 млрд сўмгача бўлганини — ўрта бизнес сифатида тоифаларга ажратиш таклифини илгари сурди. Шундан келиб чиқиб, ишбилармонларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг